3:32

Хақиқат 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худонинг халқи Қадимги Аҳд Китобидаги башоратларни, Худога сажда қилиш учун ишлатишни одат қилган эдилар. Худо инсонларнинг гуноҳи учун Ўзининг ҳаётини берадиган, Масиҳнинг келишини суратлайдиган қурбонлик қоидасини ўрнатди.

Руҳонийларнинг ишлари, шунчаки Масиҳнинг келажакдаги бутун инсониятга кўрсатадиган хизматининг сурати эди. Янги Аҳддаги Ибронийларга ёзилган китоб, Исонинг Қадимги Аҳдда берилган рамзий одатларга, пайғамбарчилик суратига, бутунлай мос келишини гапиради.

Бугун биз бутун жаҳонда пайғамбарларнинг одатини ва инсон гуноҳ қилганида, Худонинг ўрнатган қурбонлик келтириш одатига амал қилаётганларнинг изларини топамиз.

Кўпчилик динлар ўзларининг саждаларида, Исога қаратадиган мана шу белгиларга эга. Мана шу дин аъзолари, масиҳийнинг Муқаддас Китобини ўқиши ва ундаги ўзларининг одатларининг ҳақиқий маъносини тушуниб олишлари керак.

Биз Муқаддас Китобнинг биринчи китобида Масиҳ ҳақидаги биринчи ваъдани топамиз. Худо Уни аёл зоти орқали юборди. У аёлдан туғилди. Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилган биринчи эркак ва аёл.

Иблис Худонинг душмани ва у уларни Худога итоат қилмасликка ундади. Бу итоатсизлик эса уларни Худодан узоқлаштирди ва иблис улардан ҳокимликни олиб қўйди. Лекин Худо, иблис билан жанг қилиб ундаги ҳокимиятни тортиб олувчи, Қутқарувчи туғилишини ваъда қилди.

Худо иблисга шундай деди:«Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан» деб ёзилган Ибтидо китобининг 3 боби 15 оятида.

Асрлар ўтиб, Худо Ўзининг халқига Қутқарувчи ҳақида кўп тафсилотлар берди: У Фаластин еридаги Байтлаҳм шаҳрида туғилади. Бундан ташқари У оддий инсон бўлмайди. У абадийдир. У азалдан бор эди, лекин У инсон боласи қиёфасида туғилиб, ерга келади ва Исроил ҳокимлигида ўсиб-улғаяди. “Эй Яҳудо диёридаги Байтлаҳм! Сен Яҳудо улуғларидан асло кам эмассан.

Зеро халқим – Исроилни боқувчи Доҳий Сендан келиб чиқажак”деб ёзади Михей китобининг 5 боби 2 оятида. Иммануил яъни ”Худо биз билан” демакдир. ”Шундай қилиб Худонинг Ўзи сизларга белги беради: Қиз ҳомилали бўлғай ва ўғил туққай, Унинг исмини эса Иммануил қўюрлар” Ишъаё пайғамбар китобининг 7 боби 14 боби. “Биз учун чақалоқ туғилди! Бизга Ўғил берилди! Ва У бизнинг Шоҳимиз, Унинг исмини Ажойиб Маслаҳатчи, Қудратли Худо, Абадият Отаси ва Тинчлик Шаҳзодаси деб атадилар” Ишъаё китоби 9 боби 6 ояти. Матто ва Луқо баён этган Хушхабарда сизлар Исонинг туғилишини ўқишингиз мумкин. У танавий отасиз ҳомила бўлди ва бокира қиз Марямдан туғилди. Бу Худонинг Муқаддас Руҳининг кучи орқали содир бўлди. Инсоний ва Илоҳий – У Иммануил эди – Худо биз билан. Азизлар мавзумиз шу ерда ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top