Нарратор 1 «Ўз оиласига ғам –ташвиш келтирадиган мерос олмайди…» (Маталлар 11:29).
Ассалому алайкум. Ота-она бўлиш осонмас. Айниқса болаларга бир хилда меҳр кўрсатиш қийин. Албатта ҳаммасини бирдек севасиз, аммо уларнинг баъзилари ўзларини бошқа фарзандлардан камроқ севилаётгандай ҳис қилишади. Ўзларини кераксиз ҳис қилишади. Нима бўлганда ҳам уларнинг муҳтожликларини вақтида англаб олиб, чора кўриш керак бўлади. Бола руҳан нимага муҳтож бўлса ўшани бера олиш учун баъзан вақт керак бўлади. Бугун ана шундай болалардан бири ҳақидаги ҳикояни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бу ҳикояни болаларингизга айтиб беришдан олдин ўзингиз яхшилаб эшитиб олинг. Бу сизга ҳам жуда катта ёрдам беради. Бу ҳикоя орқали фарзандларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини билиб оласиз. Хуллас бу икки томонлама фойдали ҳикоя. Марҳамат диққат билан эшитинг.
Нарратор 2 Бир оилада чақалоқ дунёга келди. Қизалоқ Сора онаси ва чақалоқ укасини узоқдан кузатиб турибди. У ҳам укали ёки сингилли бўлишни истаган эди. Энди қараса, бу чақалоқнинг ҳеч ҳам яхши томони йўқ экан. У онасининг олдига бориб: «- Менга бу чақалоқ ёқмади. У ҳар доим йиғлайди, яна ундан қандайдир ғалати ҳид келади»- деди. Онаси эса унга: «Агар уни яқиндан билиб олсанг, ёқтириб қоласан» — деди. Соро эса чақалоққа тилини чиқариб, нари кетди. Онаси Соронинг қилиқларига, ўзини тутишига эътибор қилмади. «Ҳали ўзи ҳам кичкина-да, эндигина учга тўлди. Қизғанаяпти. Кейин кўникиб кетади» — деб ўйлади. Аммо Соро уни ёқтирмади. Уйларига онасининг дўстлари келишди. Уч ёшли Соронинг назарида бу холалар ҳам чақалоқнинг фарқига боришмас эди. Улар ҳам чақалоқни бири олиб бири қўйиб мақташар, қўлларида кўтаришарди.
Нарратор 1 «Бўлди, бу нарсаларга қараб туролмайман. Энди уларга керак эмасман, энди уларнинг ўғил бола чақалоқлари бор. Менга эътибор ҳам қилишгани йўқ. Улар мени ҳоҳламас экан, уйдан кетаман»- деди қизалоқ кўз ёшларини артиб. У ўз хонасига чиқиб, сумкачасига ўйинчоқ айиқчасини, иккита печенье ва бир нечта пайпоқчаларини солиб олди. Кейин эса астагина уйдан чиқиб кетди. У жуда ҳафа бўлиб, кўз ёшлари тинмай оқарди. Катта дарвоза олдида уни дадаси қаршилади: «Салом, қизим. Қаёққа кетаяпсан?» Қизалоқ ҳўнграб йиғлаб юборди. Кейин эса кичкинагина дилидан кечаётганларини дадасига сўзлаб берди: «Ҳеч ким энди мени яхши кўрмайди. Ҳамма чақалоқ билан овора. Мен энди керак эмасман».
Нарратор 2 — Ширин қизим,- деди дадаси, қизини қучиб – Агар уйдан кетиб қолсанг, мен ҳам ойинг ҳам чақалоқ уканг ҳам ҳаммамиз жуда хафа бўламиз. Шундай деб қизини кўтариб уйга олиб кирди ва зинага ўтириб олди. «Сен туғилганингда мен билан онанг жуда хурсанд бўлганмиз. Жуда ширин қизалоқ эдинг-да. Ҳар сафар сенинг катта бўлаётганингни кўриб, яна кўпроқ қувонаяпмиз. Энди катта қиз бўлиб қолдинг. Биз сени аввалгидан ҳам кўпроқ яхши кўрамиз. Сен укангга ва онангга жуда кераксан. Оиламизда сенинг ўрнинг жуда муҳим. Сен катта фарзандимизсан. Сен энди ўз кийимларингни ўзин кия оласан, ўзинг овқат ея оласан. Уканг эса ҳали кичкина, бундай қилолмайди. Биз сени ҳам укангни ҳам бирдай яхши кўрамиз. Оиламизда иккингизнинг ҳам ўрнингиз бор»- деди. Бу гаплардан қизалоқ Соронинг кўнгли тўлди. Дадасини маҳкам қучоқлаб олди.