3:16

Уйдан безиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун оила учун долзарб бўлган мавзу – уйдан безиш ҳақида суҳбатлашамиз. Нега эркаклар ўз оиласини ташлаб кетишади? Дунёда миллионлаб болалар ота-она ажралиши туфайли озор чекади. Жажжи қалби яраланади. Бола қалбидаги орттирилган жароҳат, унинг бутун умрини издан чиқариши мумкин. Бу ҳақида ажралишаётган ота оналар ўйлаб ҳам ўтирмайди. Оиладаги келишмовчиликларнинг ёки бўлмаса, эрнинг уйдан безиб кетиб қолишининг сабаби нимада? Эркаклар эрнинг оиладан кўнгли совушини нима билан изоҳлашади? Кўпчилик эркакларнинг фикрича, аёлнинг оилада ўзини тутиши, эрига муносабати бунга биринчи сабаб бўларкан. Масалан аёл узоқ вақт арзимас бир нарсадан ҳафа бўлиб, эрига гапирмай қўяди. Аёлининг нимадан ҳафа бўлганини билолмаган эрнинг қулоғидан тутун чиқади. Ростдан ҳам эркаклар баъзида аёлининг нимадан ҳафа бўлганини билмайди. Хафа бўлиб юрган хотин, эри унинг нимадан хафа бўлганини топиб, узр сўрашини хоҳлайди. Бу эса афсуски ҳамма эркакнинг ҳам қўлидан келавермайди. Юқорида айтганимиздек, кўп ҳолларда эркаклар хотинини хафа қиладиган иш қилганини ҳам эслай олмайди.

Narrator 2 «Хотиним доимо ўзини бир хил тутади» — дейди бир эр. «Аввал ўзича ғамхўрлик қилгандай бўлади-да, кейин дарҳол назорат қиладиган онага айланади.» Чиндан ҳам аёллар эрларини назорат қилиб туришни, уларнинг юриш-туришидан, кимлар билан суҳбатлашиб, кимлар билан учрашаётганларидан боҳабар бўлиб туришни исташади. Шу орқали оиламнинг ҳотиржамлигини таъминлайман, деб ўйлашади. Бироқ бу фикр унчалик ҳам тўғри эмас. Оила, иш, дўстлар ва фарзандлар муаммоси билан банд бўлган эр-хотин кўп ҳам бирга ўтириб гаплашишга вақт топа олмайди. Аммо баъзида кўнгли истаганда, кун давомида қилган ишлари, яқин кунларда бўлган воқеалар ҳақида гаплашишади. Эркак кишини мажбурлаб, нималар қилганини билиб олиш қийин. Бу нарса эркакларга умуман ёқмайди.

Narrator 1 Бошқа бир эркакнинг фикрича, хотини доим кутилмаганда, «Сиз мени севасизми? Мени охирги пайтларда аввалгидек севмай қўйдингиз», — деган гапларни гапиради. Эр бундай суҳбатларни ёқтирмайди. Айниқса, ҳадеб хотинига «Мен сени севаман», — деб такрорлашни ёқтирмайди. Унинг фикрича, севишни айтиш эмас, кўрсатиш керак.

Баъзи аёлларнинг эрига бўлган кучли севгиси, эрининг уйдан кетиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Эрни ҳаддан ташқари севиб, уни севгига кўмиб ташлаш, эркак кишига ёқмас экан.

Narrator 2 «Хотиним, ўзига қарамай қўйган. Доимо ўзини менинг олдимда бечораҳол тутади. Кийинмаслигига аҳволни ва фарзандларни сабаб қилиб кўрсатади» — дейди бир эр. Албатта, турмушга чиқишдан олдин ва кейин, чиройли, озода кийинган ва ўзига оро берган хотин, бирданига кийинмай, ўзига оро бермай қўйса, эрнинг назарида хунук кўринади. Эр учун сўнгги модада кийиниш шарт эмас. Аёл киши ўзига ярашадиган ва ихчам кийим кийиб, сочларини бежиримгина қилиб турмаклаб, юзига оро берса, эрнинг кўнгли яйрайди.

Доно эр, хотинидан нима исташини унга аниқ тушунтира олади. Хотинини ўзи истагандек гўзал, меҳрибон ва қизиқарли бўлишга ундайди. Ҳамма нарсада хотинни айблаб, уйдан кетиб қолиш, мард эркакнинг иши эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top