Ассалому алайкум, опа сингиллар. Орамизда жуда кўпчилигимиз йиллар давомида юрагимиздаги оғриқлардан озод бўлолмай қийналамиз. БУ оғриқларнинг пайдо бўлганига узоқ йиллар бўлган бўлса хам, ўша оғриқларни етказган кишиларни кечира олмаймиз. Бу холат сизга танишми? Мен сизга ўз хаётим хақида сўзлаб берай. Ёшлигимда онам жуда қаттиқ қўл эди. Хар нарсага калтаклайверарди. Унинг калтакларини еб бўлгандан кейин, алохида хонада ўтириб олиб: «Нега арзимаган нарсага хам калтаклайди? Агар шу нарсани яхшилик билан тушунтирса тушунаман-ку. Балки ўшанда самараси яхшироқ бўлармиди?”, деб ўйлардим. Мен катта бўлганимдан кейин хам калтаклашлар тўхтамаган. Ёш бўлганимда менга эмас, бошқаларнинг мен хақимда айтган гапларига ишонишарди. Мен эса тухмат қилишаётганларидан қийналардим. Эсимда 10 ёшлик қизалоқ бўлганимда бир дугонам бўларди. Уни менга ўхшатишарди. Мактабга келганларида у хам онаси уни уришини отаси эса, яхши кўришини айтарди. Бу гапларни у кўп такрорларди. Бир куни танаффус пайтдида бирга сухбатлашиб ўтриганимизда фаррош аёл бизнинг сухбатимизни эшитибди. Бир неча кундан кейин эса онамга бу хақида айтибди. У: «Қизингиз сизни ёмонлади, хар доим уради, деб айтди”, деган. Онам хам ўшанда мактабда ишларди. Ўша куни уйга келиб, шу учун калтаклади. Мен: “Мен ундай демаганман, бу мен эмас эдим”, — деганимга қарамай калтакландим. Бу менинг ёшгина қалбим учун оғри жарохат бўлганди. Катта бўлгач хам онамнинг сўзларига қарши сўз айтганимда, ўша ёшликдаги фаррошнинг сўзларини эслатадиган бўлди. ХАр сафар бунинг ёлғонлигини такрорласам хам, менга ишонмади. Хуллас ота-онамнинг менга бўлган ишончсизликлари менга оғир ботарди. Мен имонга келганимдан сўнг уларни кечиришга қарор қилдим. Сизларга ростини айтай, энг қийини бу ўз яқинларингни кечириш экан. Биз кўпинча кечиримлиман деб ўйлаймиз, аммо аслида ундай эмас. Агар биз Худодан юрагимиз тубидаги кечирим бермаган нарсаларни олиб ташлашини сўрамасак, бу оғриқларнинг қайталашидан хеч қачон қутула олмаймиз. Кечирим бериш учун биз шуни хохлашимиз ва кечиришга қарор қилишимиз керак. Акс холда Худованд бизга берадиган меросдан махрум қоламиз. Кимдандир нафрратланиш хиссининг ўзи ёқимсиз. Аммо хаётимизда фақат ёмон нарсаларни яхши эслаб қолиш одати биздаги нафратнинг негизи бўлиб чиқади. Агар бизга етказилган озорлардан озод бўлишни ва кечирим беришни истамасак, бу хис-туйғу вақти келиб нафратга айланади. Муқаддас Каломда эса нафратланувчи киши хақида шундай деб ёзилган: «Биродаридан нафратланган хар қандай киши қотилдир. Хеч бир қотил эса абадий хаётга эга бўлолмаслигини биласизлар” Раббимиз эса: «Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз хам сизларнинг гунохларингизни кечирсин.” Келинг шу мавзуни бир оз ёритиб олайлик. Нафратланган ва кечира олмайдиган одамаларни Муқаддас Калом қотил деб атайди. Хеч қандай қотил эса абадий хаётга эга бўлолмайди. Агар кечириш билан дилимиздаги оғриқларни танлашнинг имкони берилса мен кечиришни танлаган бўлардим. Бошқалар бизга қанчалик қаттиқ озор берган бўлса хам, уни кечирмасам, Самовий Отам хам мени кечирмайди. Мен эса қотил бўлиб қолавераман. Қотиллар эса абадий хаётга эга бўлолмайди. Шунинг учун дилимиздаги оғриқларга қарамай, кечиришга қарор қилсак, ва шуни хохласак, дилозорни кечира оламиз. Кимдандир хафа бўлиш жуда осон. Агар биз шуни хохласак, албатта хафа бўламиз. Аммо бу хафагарчиликни ўзимизга олмасак, хафа бўлмаймиз. Бир дугонам тўлачадан келган аёл. У бир куни менга ўзининг қўшнисидан хафа эканини айтганди. Қўшниси хар сафар унинг тўлалигига шама қилиб хазиллашар экан. Бу эса унинг шахсиятига тегар ўзига хеч нима демаса хам, ичида хафа бўларди. Аммо кейинроқ у хафа бўлмасликнинг йўлини топди. У қўшнининг хазилларига эътибор бермайдиган бўлди, шундан кейин қўшниси хам бундай хазилларни тўхтатган. Бундан хулоса қилиб шуни айтиш мумкин. Душманимиз доимо кимдандир нафратланишимизни хохлайди. Биз эса бунга йўл қўймаслигимиз керак. Бу бизни тўғри йўлдан чалкаштиради. Шу хақиқатларни эслатган холда сизлар билан хайрлашамиз. Доимо, инсонларнинг яхши қирраларини кўриб, ёмонларини унутинг.