3:11

Болаларнинг ўсишига ёрдам 209

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат, тинглаб ором олинг. Азиз радио тингловчи биродарлар, инсон зоти доимо қандайдир мақсадларга интилиб яшаши керак. Айниқса масиҳий биродарлар доимо ўзларининг олдига қўйилган мақсад сари интилиши лозим. Бундай деб айтишимизнинг ўзига яраша сабаблари бор. Азиз болалар ўқитувчилари, сиз ўзингизга тегишли бўлган болалар гуруҳларига қандайдир ном беришингиз мумкин.

Албатта, бундай номларни танлашдан олдин болалар билан келишган ҳолда, айнан шу номга муносиб бўлиш учун доимо ҳаракат қилиш кераклигини келишиб олинглар. Шу мақсадга эришиш учун ва шу номга муносиб бўлиш учун гуруҳингиздаги ҳар бир бола ҳамда ўзингиз ҳам ҳаракат қилинг. Албатта, танланган номлар болаларга тушунарли бўлиши керак. Гуруҳингиздаги болаларни ёши бир- биридан катта фарқ қилса, албатта, имкониятга қараб уларни бошқа-бошқа гуруҳга ажратган маъқул. Танланган атамалар ҳам уларнинг ёшларига муносиб бўлиши керак. Ҳаттоки болаларни ёшларига қараб дарсларни тайёрлаш керак. Азиз биродарлар, синфдаги тартиб-интизомнинг бузилиши ёки, аксинсча, сақланиб туриши тайёрлаган дарсларингизга катта боғлиқли томони бор.

Шунинг учун доимо эринмасдан, дарсларни қизиқарли ва турли ўйинларга бой қилиб тайёрланг. Дарсларингизда ҳар бир бола иштирок этишини таъминлаб туришни ёдингиздан чиқарманг. Кўпинча дарсларда фақатгина битта ёки иккита бола активроқ иштирок этади. Қолганлар балки уялади ёки ҳақиқатдан ҳам билими етишмаслиги мумкин. Агар шундай ҳолатга гувоҳ бўлсангиз, шундай болаларни ҳам жавоб бериш учун олдингизга чақиринг. Албатта, уларни қийнамасдан ўзингиз ҳам ёрдам берган ҳолда уларни қўллаб-қувватланг. Бундай ёрдам болаларга фақатгина фойда келтиради.

Азиз биродарлар, бир нарсани доимо ёдимизда тутишимиз керак. Биз болалар ўқитувчилар, синфимизда бўлаётган дарсларни шундай ўтишимиз керакки, у макдабдаги дарс ўтиш усулларидан умуман фарқланиши керак. Чунки болалар мактабда яхши билим олишлари мумкин, лекин эътибор, севги олишига шахсан менда шубҳа бор. Азизлар, шунинг учун дарс давомида мактабдаги ўхшашликлардан йироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Дарсларнинг қизиқарли бўлиши — тартиб-интизомнинг яхши бўлиши гаровидир. Азизлар, яна бир нарса: дарсларни ҳаддан ташқари турли усуллар билан ўтқазиш ҳам бир оз зарар келтириши мумкин. Шунинг учун ҳамма нарсанинг ўзига яраша чегараси бўлгани маъқул. Бундан ташқари, битта дарсда барча қизиқарли усулларни ишлатиб қўйиб, бошқа дарсларда нима қилишни ва қандай қилиб болаларни қизиқтиришни ўйлаб қолишингиз мумкин. “Асалнинг кўпи ҳам зарар” деган халқимизда ажойиб нақл бор.

Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Ҳурматли радио тингловчи, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top