3:26

Болаларнинг ўсишига ёрдам 147

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, халқимиз бежизга айтмаган: ”Қуш уясида кўрганини қилади” деб. Бола асосан оилада нимани кўрса, шунга ўрганиб боради.

Яхши одатларга ўрганиш, келажакда унга ижобий таъсир қилишига ҳеч кимда шубҳа уйғотмаса керак. Лекин боланинг онгига аста-секин ўзининг ёмон таъсирини ўтқазадиган омилларчи? Масалан: ёлғон гапириш, биров тўғрисида ғийбат қилиш ва бошқалар. Тўғрисини айтиш керак, булардан ҳеч бири болага яхшиликни ўргатмайди.

Агар бола шундай ёмон таъсир қиладиган шароитда ўсаётган бўлса, боладан хафа бўлиш ўрнига ота-она ўзларининг юриш-туриши ҳақида ўйлашлари ва ўзларидан хафа бўлишлари лозим. Азиз биродар, оиладаги катталарнинг бир-бирига бўлган муносабати, қолаверса болаларга бўлган муносабати, боланинг қалбида ўзининг катта таъсирини қолдиради.

Кўпинча, катталар ўйлайдики, болага маслаҳат бериш, уларни хатоларини кўрсатиш — тарбия беришнинг тўғри усули деб. Балки бу ҳам тўғридир. Лекин энг асосийси, катталарнинг болалар кўз ўнгида тўғри ҳаёт кечиришлари энг асосийсидир. Катталарнинг яшаш услуби, ўзимизни атрофдагиларга бўлган муносабатимиз ва ўзимизнинг яшаш тарзимизни доимо кўриб туришимиз, болаларга катта дарс бўлади, деб айтишимиз мумкин.

Болага ҳаётий дарс беришнинг ҳам фойдали, ҳам салбий таъсири бўлиши мумкин. Фойдали томони шундаки, бола катталардан ва уларнинг яшашларини кўриб, фақат яхшилик ҳақида маълумотга эга бўлса, зарарли томони, аксинча, оиладаги нотўғри атмосфера ва бошқаларга бўлган ёмон муносабат — болага фақатгина зарар келтиради.

Азиз биродарлар, шундай пайтларда Худованд биз катталардан нима истайди? Унинг хоҳиши қаерда бузилган бўлиши мумкин деган савол пайдо бўлади. Энг аввало, катталар ўзларининг яшаш тарзини яхши томонга ўзгартирганлари маъқул. Бундан ташқари, болага қандай тарбия усулини қўллаяпмиз: мана шу ҳақида ҳам бош қотириб ўйлаб кўрсак ва керак бўлса, ижобий тарафга ўзгартирсак, албатта, болаларнинг келажакда мустаҳкам имонли, художўй ва бошқаларга фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишишига ишонсак бўлади.

Энг муҳими, болаларга тарбия беришда Худонинг хоҳиши қаерда бузилганини англаб етишдир. Агар шу камчиликни тушунсак, тузата олишимизга умид қилиш мумкин. Азиз биродар, болага яхши тарбия бериш — унинг келажагини белгилаб беради. Азизлар, агар сизларда болалар тарбияси бўйича саволлар ва таклифлар бўлса, бизга мактуб йўлланг. Албатта биз кўриб чиқамиз ва мутахассислар ўз фикрини сизларга билдиради. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com. Азиз радио тингловчи, сизлар билан хайрлашар эканмиз, яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар, деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top