Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Бир нарсадан ҳафа бўлган болакай мактабдан қайтиб келиб, онасига, “Ўқитувчим, тилимни тийишга ўрганишим кераклигини айтди. Мен кўп гапирар эканман” деб айтди. Онаси унга жавобан, “Бу билан мени хайрон қилмадинг ўғлим. Биласанми, Худо бизга битта оғиз билан иккита қулоқ берган. Шу йўсин, биз гапиришга қараганда икки баробар кўпроқ тинглашимиз керак” деб айтган эди.
Қахрамонимиз Бутрус хам худди шу болакайга ўхшар эди. Онгидаги бор нарсани тилга олишни ёқтирар эди. Лекин бир куни, Худо гапирганда унга қулоқ солиш яхши эканини ўрганиб олган эди. Исо шогирдларига иккита савол беради. Саволларнинг бирига атрофларидаги одамларнинг гапларини эшитиш билан жавоб бериш мумкин эди. Иккинчи саволга жавоб бериш учун эса, улар Худонинг гапларига қулоқ солишлари керак эди. Хазрати Исо Масих шогирдлари билан оломондан четда сайир қилар экан, шогирдларидан ”Халқ Инсон Ўғли ҳақида нима демоқда?” деган саволни беради. Албатта, шогирдлар халқ орасидаги мишмишларни жуда яхши билишган, ва устозларининг ушбу саволига жавоб бериш қийин бўлмаган. Улар, ”Баъзилар Яхё чўмдирувчи, баъзилар Илёс пайғамбар қолганлари эса Еремиё пайғамбар деб айтишмоқда” деб жавоб беришди.
Албатта, бошқалар нима ўйлаши хақида жавоб бериш осон, лекин шахсан ўзимиз нима ўйлашимиз ҳақида жавоб бериш бир оз мушкул бўлади. Шунда хазрати Исо, “Сизлар-чи? Сиз Мени ким деб ўйлайсизлар?”, деган саволни шогирдларига беради. Ушбу саволни эшитиб уларнинг хар бири ичларида мулоҳаза қилишади. Шунда, гапиришни ёқтирадиган Бутрус, Худонинг овозига қулоқ солиб ”Сен Масихсан, тирик Тангрининг Ўғлисан” деб жавоб беради. Хазрати Исо унга жавобан, ”Баракали бўлгайсан, чунки буни одамдан эмас, аксинча, Худо сенга ҳақиқатни очиб берди” деб айтади. Уларнинг қаршисида турган Масих, Худонинг ҳақиқий Масиҳи эди. Ўша Масиҳ ҳақида пайғамбарлар башорат қилган эди. Ўша Масиҳ ҳалқлар учун умид эди. Улар ачна вақтдан бери кутган Масиҳ улар билан эди.
Бу яҳши хушхабар эди. Лекин шунда хам, Исо Масих маълум вақт келмагунча овоза қилмасликларини айтади. Ушбу яхши хушхабарни айтиб туриб, Исо уларга бошқа дахшатли янгиликни хам айтади. Ўша вақтдан бошлаб, Исо уларга Қуддусга боришини, у ерда рухонийлар қўлида азоб чекишини, ўлдирилиши ва учинчи куни қайта тирилиши ҳақида айтади. Бу гапларни эшитган Бутрус, севимли хазратини четга олиб, ”Йўқ Раббим! Булар хеч қачон содир бўлмайди!” деб таъна қилади. Ҳа, жуда хайратлантирувчи хикоя. Азизлар, келаси сафар биз албатта, Каломдаги ушбу хикоянинг давомини тинглаймиз. Бордию хикояни тўлиқ шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг, ёки dilkash@najot.com манзилига хабар йўлланг. Хайир азизлар, Раббимиз севгиси сизга ёр бўлсин.