Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Чақмоқ ўз ишини қилган эди. Қуруқ барглар шундай алангаланиб кетдики, улар ҳудди ёқилғи ёрдамида ўт олгандек эди. Шамол ҳам бўлмаганида эди, олов ўчиб қолган бўлар эди. Шамол эсиб, оловни кучайтириб юборди. Оловни тўхтатишнинг энди иложиси йўқдек туюлар эди. Ҳамманинг кўзи шу оловда эди. Чунки ҳамма ерни тозалаб ташлайдиган олов, янги ҳаётни, янги ўсимликларга янги ҳаёт бошлашлари учун имкониятни берар эди. Шамол, истаган йўналишига эсади.
Олов, кўринмас шамол туфайли йўлидаги ҳамма нарсани ёқиб юборади. Бутруснинг ҳаёти ҳам, Худо Руҳининг олови ёрдамида ёқилган эди. Ва олов йўналиши Бутруснинг қолган ҳаётини белгилаб берган эди. Уларнинг Раббиси уларни тарк этган эди. У самодаги Отасига қайтган эди. Унинг гувоҳлари бўлишликни тайинлаб, ҳазрати Исо уларнинг кўз олдида осмонга кўтарилган эди. Унинг сўнги насиҳати, уларни Қуддусда, Худонинг қудратини кутишлари ҳақида эди. Бир пайтлар, шогирдларнинг оддий ҳаётлари Исо орқали ўзгарган эди. Энди эса, уларнинг ҳаётлари ундан ҳам кўпроқ ўзгариши керак эди. Таҳминан бир юз йигирмага яқин шогирди, сиртқидилдан ибодат қилииб, Худонинг қудратини кутишятган эди. Бирданига, улар ўтирган ҳонани жаннатдан келган кучли шамол тўлдирди. Катта олов пайдо бўлиб бўлинди ва уларнинг бошларига қўнди.
Шу йўсин, уларнинг ҳаммаси Муқаддас Руҳ билан тўлди. Шундан кейин, шогирдлар, номаълум тилларда гапиришни бошладилар. Ўша куни, ҳар ҳил мамлакатлардан ташриф буюрган Художўй яҳудийлар Қудусдаги диний байрам учун келишган эди. Шогирдларни эшитган яҳудйиларнинг ҳаммаси ҳайратга тушган эди. Чунки улар ўз она тилларидаги гувоҳликни эшитаятган эдилар. Ҳайрон бўлган яҳудийлар бир-бирларидан, “Бу нима дегани?” деган саволларни беришар эди. Баъзилари уларнинг устидан кулиб, ”Улар шароб ичиб маст бўлиб қолишган” деб айтган эди. Худо истаса, кичгина сичқончани ҳам шерга айлантириб юбориши мумкин. Худонинг Руҳига тўлган Бутрус оламонга гапиришни бошлади. “Эй барча яҳудийлар ва Қуддусда яшовчилар, сўзларимга қулоқ солиб, шуни билиб қўйинглар: Бу одамлар сиз ўйлагандек маст эмаслар, чунки ҳозир эрталаб соат тўққиз-ку!
Бу воқеа билан Йўэл пайғамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо келмоқда. У айтган эди: „Мана, охирги кунларда воқе бўлади, дейди Худованд Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман. Сизнинг ўғил-қизларингиз башорат қиладилар, Йигитларингиз ваҳий кўрадилар, Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар.” Азизлар, кейинги сафар ҳикоянинг давомини эътиборингизга ҳавола этаман. Бордию ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Бордию фикр мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилидан фойдаланинг. Хайир азизлар, Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.