3:16

Мисрнинг ташқарисида

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Миср мамлакатининг ҳам навбати келган эди. Ёқубнинг ойиласи Юсуф исмли кенжа ўғилларининг ёнига ташриф буюриб шу ерда қолиб кетишган эди. Улар Мисрда қолиб ўрнашган эдилар. Улар анча вақтгача у ерда яшайдилар. Шу йўсин, уларнинг сони ҳам кўпайиб борар эди. Мамлакатда катта ўзгаришлар рўй бериб, тахтга янги фиравн ўтиради. Лекин ушбу янги фиравн Иброҳимнинг насли кўпайиб кетганидан ҳавотирланишни бошлайди. Чунки таҳтга ўтирган янги фиравн Худо Юсуф орқали ҳалқни очликдан қутқариб қолганини, ва Юсуфни баракалагани ҳақида билмас эди.

Шунда чўчиган фиравн Иброҳим ҳалқини қулларга айлантириб анча азоблайди.

Иброҳим насли бўлмиш Худонинг ҳалқи анча азобни ва қийинчиликни бошидан кечиради. Шунда ҳалқ, Худога илтижо қилиб, уларни қулликдан озод қилишини сўрайдилар. Шунда Худо, Мусо пайғамбарни фиравннинг олдига юбориб Юсуф ҳалқини озод қилишини Мусо орқали талаб қилади.

Лекин ҳеч нарсадан қўрқмаган фиравн Худонинг пайғамбарига қулоқ солмайди. Чунки у ҳатто Худодан ҳам қўрқмас эди, бунинг сабаби, фиравн бутларга сиғинишида эди. Шунда Худо Мусога мурожаат қилиб, “Мен Мисрликларнинг бутларини маҳкум этаман” деб айтади. Бундан кейин, Мусо пайғамбар фиравннинг олдига қайтиб, “Агар Худо ҳалқини озод қилмасанг, Худо Миср ҳалқини ўлатга мубтало қилади” деб уни огоҳлантиради. Лекин шунда ҳам, фиравн Худо пайғамбарининг гапларига қулоқ солмайди.

Шунда Миср дарёларидаги сув қонга айланади. Лекин шунда ҳам фиравн қайсарлик қилиб Юсуф ҳалқини озод қилишдан бош тортади. Худо Мисрга яна бир балони бошига туширади. Қурбақалар ва ҳар ҳил ҳашоратлар Миср мамлакатини тўлдириб юборади. Лекин шунга қарамасдан, фиравн Худога қулоқ солмайди. Мисрнинг қўйларию-моллари ҳаммаси нобуд бўлади, миср ҳалқи эса катта азобни бошидан кечиради, осмон очилиб катта тошлар уларнинг бошига ёғади, чигирткалар мамлакатни емиришни бошлайди. Лекин шунда ҳам фиравн Худо ҳалқини озод қилишдан бош тортади. Худонинг пайғамбари қўлини кўтаради, ва Миср мамлактининнг куни зимистонга айланиб қолади. Шунда ҳам, фиравн Худога қаршилик кўрсатади. Худо Мисрликларга яна бир жазони жўнатади.

Бу сўнги жазодан кейин эса, фиравн Худо ҳалқига озодлик беради.

Азизлар, менга шуни айтингчи, ҳаётингизда кўпчиликнинг Худо сўзини рад этганини ҳеч кўрганмисиз? Нима учун баъзилар Худонинг гапларига, ҳатто пайғамбарини жўнатса ҳам одамлар ишоанишмайди ва Худога қулоқ солишмайди? Барча жавобларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Яна эфир орқали учрашгунча ҳайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top