3:31

Эски Аҳд қонунлари

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз қаршисида соғ омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шон шарафлар бўлсин. Ҳурматли биродарлар тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, ҳар бир динда ўзига яраша тартиб қоидалар мавжуд. Шунингдек, Эски Аҳд даврида ҳам масиҳийликда ўзига яраша бажарилиши шарт бўлган айрим қоидалар мавжуд бўлган. Масалан, Эски Аҳд даврида Худога топиниш ва Унга қурбонлик келтириш шарт эди. Бу қоидалар Раббимиз Исо Масиҳ келгунига қадар давом этиб келган. Исо Масиҳнинг келиши эса барчасини тубдан ўзгартириб юборди.

Бу ҳақида Ибронийларга мактубини ўқиганимизда яққол кўзга ташланади. Ушбу қонунлар Мусо пайғамбар яшаган даврда одамларга берилган эди. Шу билан бирга ўзига яраша одамларни айрим гуноҳлардан сақланиши учун ҳимоя пардасини ўтаган. Лекин Раббимизнинг келиши ушбу қонунларни йўққа чиқарди. Ушбу қонунларни биз учга бўлиб кўришимиз муикин. Биринчиси: Исроил фуқороларини ҳаётларини тўғирлаб, бурилиш ясаш учун деб айтишимиз мумкин. Иккинчиси эса: Турли урф одатларни ва айниқса маросимларни ибодатхоналарда тўғри ташкиллаштириш учун ва охирги учинчиси эса: маънавий қонунлар.

Маънавий қонунларни биз ўнта амрда кўпроқ учратишимиз мумкин. Ушбу қонунлар жуда муҳим бўлиб, Янги Аҳд китобида ҳам айрим жойларида учраши мумкин. Бу дегани Худонинг барча буйруқларини сўзсиз амалга оширишдир. Раббимиз Исо Масиҳ барчасига чек қўйди. Энди азиз биродарлар, бу дегани: бўлди, Мусонинг қонунлар китобини ўқишга хожат қолмади дегани эмас. Аксинча, Исроил халқининг барча қонунлари бугунги кунда биз масиҳийлар учун ҳам жуда муҳим. Ахир ушбу қонунлари ҳар бир инсонни ўз ҳаётини қандай қилиб пок, гуноҳсиз сақлаб туриши учун чироқдек гап. Агар қоронғуликда йўлимизни чироқ билан ёритиб турмасак, чуқурликка йиқилиб тушишимиз аниқ. Мана шу учун каломдаги ҳар бир Худонинг сўзи биз масиҳийлар учун жуда муҳим саналади.Келинг азиз радио тингловчи, шу ўринда гапимизни каломда келтириб ўтилган битта оят орқали тасдиқласак. Масалан, Римликларга мактубининг 15 боби 4 оятида шундай ёзилган: “Қадимги оятларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу оятлардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим”. Энди эса шуни айтиб ўтмоқчи эдим, Эски Аҳд китобида жуда кўп қизиқарли маълумотлар мавжуд.. Ушбу каломда ўтмиш асрлар давомидаги масиҳийларнинг қувончлари ва ташвишлари ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Азиз биродарлар, гапимизнинг сўнгида айтмоқчи бўлганим шундан иборатки, Худованд биз учун доимо керакли ва муҳим гапларни ҳамда қонунларни ўргатиб келган. Худонинг каломи доимо юрагимизда бўлсин. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр соғ саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top