3:53

Эрингизни хурмат қилишингизни ва ундан фахрланишингизни амалда кўрсатинг.

MP3

Ассалому алайкум азиз ва мунис аёллар. Биз сизлар билан биз аёллар учун жуда мухим бўлган мавзулар хаџида сухбатлашяпмиз. Џандай џилиб эрларимизни биз билан ваџт ўтказишларига эришиш мумкин? Бу ахир хар бир аёлнинг орзуси-ку. Унутманг бизнинг сухбатларимиз џайси мавзуда бўлмасин, хаммаси битта мавзуга — ЭРларимизни бизни тинглашга ўргатиш мавзусига бориб таџалди. Сиз эрингизни хурмат џилсангиз буни амалда кўрсатинг. ХАр бир одамда кучли хохишлари бўлади. Масалан сиз ўзингиз чарчаган пайтларингизда: «Џанийди хеч ким халаџит бермаса, маза џилиб дам олсам”, — дейсиз. Эрларда хам шундай бўлади. Уларнинг кучли хохишини билиб олинг. У айни кунларда ёки умуман нимани хохлайди. У шучаки џанийди бир маза џилиб дам олсам, ёки мазза џилиб кино кўрсам, деган гапларини эшитиб џолсангиз, буни ёдингизда тутинг. Шундай имконият яратиб Беринг. Бу билан сиз унинг наџадар эътиборли ва мухим эканини кўрсатасиз. Агар сиз эрингизнинг сиз учун наџадар мухим эканини амалда кўрсатсангиз, у хам сизга шундай муносабатда бўлади. Хозир сиз эрингиз хохлаган ва айтиб ўтган бешта нарсани ўйланг. Бу бормоџчи бўлган бирорта зиёфат бўлиши мумкин, бирорта иш, ёки байрамона дастурхон, у анчадан бери ейишни хохлаётган овџат, ёки ширинлик бўлиши мумкин. Сиз анчадан бери у хохлаган нарсани тайёрлаганингизда , ўша захоти балки ўзингиз кутган натижани олмассиз. Сизнинг у учун џилганларингизни кўриб: «Буни аллаџачон џилишинг керак эди”, — дейиши мумкин. Бундай пайтларда иродали бўлинг. Сиз џанча кўп харакат џилсангиз шунча кўп натижага эришасиз. Бошџа одамлар олдида эрингиздаги фахрланса арзийдиган сифатларни топиб, айтишга харакат џилинг. Масалан болаларингиз олдида, дадасининг наџадар яхши ва ћамхўр ота эканини айтиб маџтанг. Агар дўстлар орасида бўлса, эрингиз бирорта жўяли таклиф џилганда, уни маъџуллаб бу таклифнинг жўяли эканини тушунтиринг. Дугоналарингизга, џариндошларингизга унинг џилган яхши ишларини айтинг. Эркаклар хотинлари улар хаџида яхши гаплар гапиришларини ёџтиришади. Бундай пайтларда эркаклар ўзларини џадрли хис џилишади ва ишдан тўћри уйга ошиџишади. Эрингизнинг ишхонада џилаётган ишларига ижобий џарашга одатланинг. Унинг иши у учун џанчалик мухим эканини тушунишга харакат џилинг. Атрофдаги жуда кўп эркаклар ўз ишларидан хафсаласи пир бўлади. Чунки уларнинг џобилиятларини хеч ким чин дилдан тан олмайди. Сиз унинг ишини џадрласангиз, ўшанда у учун мустахкам таянч бўлиб, ишдаги муваффаџиятларига сабабчи бўласиз. Унинг ишини хеч џачон камситманг. Агар аёллар эрларининг ишларидан, улар топаётган пулдан нолисалар бу нарса эркакларнинг ўз-ўзига бўлган ишончини ва хурматини топтайди. АГар сиз бошџа бировга эрингизнинг џандай иш џилишини тушунтириб беролмасангиз, демак сиз эрингизнинг иши хаџида кам биласиз. У ишдан келганидаёџ ундан иши хаџида сўраб-суриштирманг. Бундай холатда эркаклар ўзларини худди хисобот бераётгандай сезишади. Сиз аста секин, ваџти-ваџти билан куни бўйи ишхонада нималар џилганини сўраб билиб олинг. Шунда у кунини џандай ўтказганини билиб оласиз. Агар эркаклар ўз ишларининг мухимлигини хис џилмасалар, бу уларнинг шахсиятига хам ёмон таъсир џилади. Эрингизнинг айтаётганларини диџџат билан эшитиб, торозига солиб кўринг. Салбий жавоб айтишга шошилманг. Мен сизларга бундай пайтда аввал яхшилаб эшитишни маслахат бераман. Унинг сўзларини охиригача эшитмай туриб, жавоб айтишга шошилманг. Унинг сўзларини аввал яхшилаб ва охиригача эшитиб олинг. Унинг нима демоџчи бўлаётганини тушунинг, шунда орангиздаги муносабатларда юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олган бўласиз. Эрингиз эса сиз билан сухбатлашганидан рохатланади. Агар эр аёлини севса, уни тушунади, унга мулойим ва илиџ муносабатда бўлади. Ораларидаги муносабатни яна хам яхшилашга харакат џилади. Хотин эса шунчаки эрига итоатли бўлиши керак. Азизлар сизга турмуш ўртоћингиз билан муносабатни яхшилаш ёџадими? Агар шундай бўлса, бизни тинглашда давом этинг. Кейинги сухбатларимиз хам сизларга фойдали бўлишига ишонамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top