Narrator 1 Ассалому алайкум, қадрли тингловчи дўстлар. Бу гувоҳликни яқинда бир имонли кишининг оғзидан эшитдим. Бу ўша кишининг ҳаётида бўлган воқеа. Бу воқеага кўп бўлгани йўқ. У менга ўз гувоҳлигини шундай деб бошлади: «Яқинда қизимни олиб, супермаркетга бозорлик қилишга бордим. Қизим билан супермаркетдан керакли нарсаларни ҳарид қилдик. Эшикдан чиқаётсак, бир ҳайдовчи менинг машинам турган жойда менинг жойимга қўйишни хоҳлаётган экан. «Тез машинага ўтир! – дедим мен яқинда уч ёшга тўлган қизимга. – Ҳўв анави ҳайдовчини кўраяпсанми, дарҳол у машинасини қўйиши учун биз жой бўшатишимизни хоҳлаяпти» — дедим қизимга.
Narrator 2 Ўзим ҳам дўстлар билан чойхонада учрашишга шошаётган эдим. Харид қилинган нарсалар билан тўла сумкани орқа ўриндиққа ташлаб эшикни ёпдим ва орқадан келган машинанинг бесабрлик билан бераётган сигналига жавобан тез рулга ўтирдим. «Нега бугун ҳамма шошяпти?» — деб ўйладим мен хавфсизлик тасмасини тақар эканман. Турган жойимдан чиқиб машиналар тўхташ жойини кесиб ўтдим, бир томонламан ҳаракат қилинадиган тор йўлакдан кўчага чиқиш учун рулни ўнгга бурдим. Ҳаёлим орқадаги машинада эдими ёки дўстлар билан чойхонадами, хуллас юришим керак бўлмаган томонга юрибман.
Narrator 1 Қаршимдан бир машина биз томонга қараб тез келаётганини кўриб қолдим. Икковимизнинг тўқнашиб кетишимизга бир баҳя қолган эди. Икковимиз ҳам бир вақтнинг ўзида тормозни босдик. Шошилинчда мен қизимга хавфсизлик тасмасини тақмабман. Ундан ташқари чойхонага шошибман. Натижада, у олд ойнага урилиб кетди. У ўша заҳоти хушидан кетди. Унинг бурнидан ва оғзидан қон оқарди. Қилиб қўйган ишимдан қўрқиб кетдим. Унинг жиддий жароҳат олишидан қўрқиб, Худога илтижо қила бошладим: «Эй Раббий, мени енгилтаклигим учун кечир! Илтимос, қизимга Ўзинг шифо бер! Сендан ўтиниб сўрайман, унга ҳеч нима бўлмасин. Шифо бер унга Худойим!»
Narrator 2 Мен қизимнинг тишлари ёки бурни синган бўлиши мумкинлигидан ёки энг ёмони – бош мия жароҳати олиши мумкинлигидан қўрқардим. Уни шошиб касалхонага олиб бордим. Йўл бўйи Худодан унга шифо беришини, ўзимнинг эҳтиётсизлигимни, хатойимни тан олиб кечириб сўраб кетдим. Ҳайриятки, у жиддий жароҳат олмаган экан. Тишлари ҳам бутун эди, фақат унинг бурни ва лаби, оғзининг ичи ёрилган эди. Қизимни Худонинг мўъжизакор қўли асраб қолганига ишончим комил эди. Мен эса ўзим лойиқ бўлмаган нарсага эга бўлдим. Ўзимнинг эҳтиётсизлигим учун жазога лойиқ эдим, аммо бунинг ўрнига Худо марҳаматига сазовор бўлдим.