2:56

Мўл – кўл ҳосил

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Қачон инсон ўиз ният қилганидай, ёки Худованд кутганидай мўл-кўл ҳосил беради? Бу саволга жавоб беришдан олдин, Муқаддас Каломдаги Езекиел пайғамбарнинг сўзларини ўқийлик. «Ва у мени орқага, дарё қирғоғига олиб чиқди. Қирғоққа чиққач, дарёнинг икки томонида кўкка бўй чўзган сон-саноқсиз дарахтларни кўрдим. … Бу турдаги дарахтлар дарёнинг икки томонида ҳам ўсарди. Уларнинг барглари қуримайди, мева тугишдан ҳам тўхтамайди. Улар ҳар ой мева берадилар, чунки муқаддас сув улар орқали оқади.Уларнинг мевалари озуқа сифатида дастурхонга тортилади, барглари эса дори ўрнида ишлатилади.» (Ез 47:6-7, 12). Мана шундай дарахтларни кўришнинг ўзиёқ роҳат бўлса керак. Бу сўзларни каломдан ўқирканман, ўша дарахтларни ҳаёлимда кўргандай бўлдим.

Narrator 2: Бироқ биз бу дарахтларни кўришни эмас, айнан ўшандай дарахт бўлишни орзу қилишимиз керак. Хўш, қачон Худованд каломида айтилгандай дарахт бўламиз. Бунинг учун Езекиел пайғамбар китобига яна назар ташлашимиз керак бўлади. Агар эътибор қилган бўлсангиз, дарахтлар тагида муқаддас сув оқиб ётибди. У сув қаердан келади? Калом бу ҳақида шундай дейди: «Ўша одам мени маъбад остонаси олдига олиб келди. Маъбад остонаси тагидан шарққа қараб сув оқиб ўтарди. Сув маъбаднинг тагидан жануб томондан шарққа қараб оқарди. У маъбаднинг ҳам қурбонгоҳнинг ҳам тагидан ўтарди» (Ез 47:1). Бу мўъжизакор ва илоҳий сув маъбаднинг тагидан оқиб чиқарди. Маъбад Худованднинг рамзи эди. Маъбадга яқин бўлиш, унинг ичида хизмат қилиш, Худовандга хизмат қилиш эди.

Narrator 1: Демак Худованд томонидан бериладиган муқаддас ва илоҳий сувга қонган дарахтлар ҳар ойда, мева тугади. Ҳеч қачон барглари қуримайди. Томирлари ер бағрига мустаҳкам чирмашиб, доим ям-яшил бўлиб тураверади. Ҳар бир имонли мана шундай дарахт каби бўлишни истайди. Худовандга ҳосил беришни, ҳеч қачон қуримасликни, тагидан сув оқиб туришини ва доимо Худованд билан муносабатда бўлишни истайди. Бу жуда ҳам эзгу истак. Бироқ илоҳий сувнинг ўзи нима экан? Каломда Исо Масиҳ бу сув ҳақида шундай дейди: «Исо аёлга шундай жавоб қайтарди: — Бу сувдан ким ичса, яна чанқаб қолади. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичда, абадий чанқамайди. Мен берадиган сувдан ичганнинг вужудида булоқ пайдо бўлиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқаверади» (Юҳ: 4:13).

Narrator 2: Исо Масиҳ бу билан Муқаддас Руҳга шама қилаётган эди. Чиндан ҳам Исо Масиҳ берадиган Муқаддас Руҳ кишининг Худовандга бўлган чанқоғини, қондирарди. Бундай одам ҳеч қачон Худога муҳтож бўлмайди. Шу Муқаддас Сувга эга бўлган ҳар бир киши дарё ёқасидаги дарахтлардай доимо ям-яшил бўлиб, боққаннинг ҳавасини келтирадиган даражада ҳосил беради. Агар биз Муқаддас Руҳга тўлиб, мўл-кўл ҳосил берсак, Худованд мамнун бўлади. У бизни яна ҳам гуллаб-яшнашимиз учун марҳаматлайди. Бизнинг меваларимиз, Худованд билан мустаҳкам алоқада эканимизни кўрсатибгина қолмай, Унга ҳамду-сано келтиради ҳам. Худованд биздан айнан мана шундай ҳаёт кечиришимизни, Унга яқин бўлиб, Унинг муқаддас сувидан баҳраманд бўлишимизни истайди. Ана шунда ҳосилимиз мўл-кўл бўлади. Мўл-кўл ҳосил ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top