3:06

Организмнинг иш тартиби

MP3

Narrator 1:Ассалому алайкум. Эрта тонгдан кечгача тўхтовсиз ҳаракатда бўламиз. Танамиз тинмай ҳараканланиши учун энергия зарядини етказиб турувчи ички аъзоларимиз ҳам тўхтовсиз ҳаракатда бўлади. Аммо кўпчилигимиз буни сезмаймиз. Образли қилиб айтганда, танамиздаги ҳар бир аъзонинг ўз иш вақти мавжуд.

Соат 6:00 да: Бу пайтга келиб томирларда қон айланиши яхшиланади. Шу пайтда уйғонган киши кун бўйи тетик юради. Соат 7:00 да: Бу вақтда иммунитет ошади шу сабабли ҳам эрталабки жисмоний машқлар ёрдамида иммунитетни янада кучайтириш фойдалидир. Соат 8:00 да: Киши ухлаётган пайтида жигар унинг ҳаёти учун ўта зарур бўлган моддаларни ишлаб чиқаради. Шу билан бирга организмимизни турли заҳарли моддалардан тозалаган бўлади.

Narrator 2: Соат 9:00да: Бу пайтда инсондаги руҳий фаоллик ошади, шу сабабли яхши нарсалар ҳақида ўйлаш, хайрли ишларни режалаштириш муҳимдир. Соат 10:00 да: Фаоллик яна ҳам кучаяди. Бу пайтда биз яхши жисмоний кўринишда бўламиз. Ушбу ҳолат пешингача давом этади ва қилинадиган ҳар қандай ишга яхши таъсир кўрсатади. Соат 11:00да: Бу вақтда ҳам юрак бир маромда ураверади ва катта куч талаб этувчи қувват сарфи унчалик билинмайди. Кўпчилик соат 11 да тамадди қилишни, баъзилар эса шунчаки сайрга чиқишни хуш кўради. Соат 12:00 да: Аъзоларнинг қувват кучлари бирлашади. Олимлар бу вақтда оғир овқат ейишни тавсия этмайдилар. Яхшиси овқатланишни бир соат кейинга сурган маъқул. Соат 13:00 да: Жигар дам олади. Куннинг биринчи фаоллик пайти ўтиб, танада чарчоқ сезилади. Шу сабабли ҳам бир оз радио эшитиб дам олиш лозим.

Narrator 1: Соат 14:00 да: Инсон ўз танасидаги кучнинг сезиларли даражада камайганини ҳис этади. Бундай пайтда кўп юргандан кўра, ишимизни ўтирган ҳолатда бажарганимиз маъқул.

Соат 15:00 да: Бу пайтда организм янада тетиклашади. Сезги аъзолари, айниқса, таъм-маза, ҳис қилиш аъзолари қаттиқ ишлайди. Эслатиб ўтиш лозимки, овқатланишни хуш кўрувчилар айанан мана шу пайтни танлаганлари маъқул. Соат 16:00 да: Қондаги қанд моддаси оша бошлайди. Бу пайтда қаттиқ жисмоний зўриқиш, чарчаб ю гуриш кишини жуда толиқтириши мумкин. Соат 17:00да. Организмда ишлаб чиқариш кучлилигича қолади. Бу вақтда спортчилар икки баробар ортиқча куч билан машқ қиладилар. Соат 18:00 да: Инсондаги жисмоний оғриққа бўлган сезги камаяди. Кўпроқ ҳаракат қилишга эҳтиёж туғилади. Руҳий тетиклик тобора камайиб боради.

Narrator 2: Соат 19:00 да: Қон босими кучаяди. Руҳий тетиклик тушиб кетади. Бу пайтда асаблар таранглашиб, арзимас сабаблар билан зиддиятларга бориб қолиш мумкин. Шунинг учун асабларимизга дам бериб, яхши нарсалар ҳақида ўйлаб кунни давом эттириш лозим. Соат 20:00 да: Организмдаги тезлик ошади. Машина ҳайдовчилари ажойиб кайфиятда бўлишади, бу вақтда автоҳалокатлар жуда кам бўлади. Соат 21:00 да: Руҳий ҳолат нормаллашади. Айнан мана шу пайт талабаларга ёки актёрларга қўл келади, чунки ҳотира яхшиланиб, кўп нарсаларни ёдда сақлаб қолиш мумкин. Соат 22:00 да: Оқ қон таначалари миқдори ниҳоятда ошади, тана ҳарорати пасаяди. Бу вақтда оғир ва ёғли овқатларни ейиш тавсия этилмайди. Хуллас организмингиз ишлаш ҳолати сизга қизиқ бўлса, бизнинг www.najot.com сайтимиздан бу ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top