3:30

Ҳуснбузар, доғ ва ажинлар: қиммат кремлар шарт эмас!

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Жуда кўп ҳолларда ўсмир йигит қизларни ва ҳатто баъзида катталарни ҳам ҳуснбузарлар безовта қилади. Ҳуснбузарлар тошган йигитлар ёки қизлар бу ҳолатдан асабийлашиб турли синалган ва синалмаган воситалардан фойдаланишади. Бу эса терининг шикастанишига олиб келиши мумкин. Шундай ҳолатлар бўлмаслиги учун, бугунги суҳбатларимиз давомида сизга маъқул бўладиган маслаҳатлардан бохабар бўласиз. Юзимиз гўзаллигига рахна солувчи уч «душманимиз» борки, улардан қутулиш учун ҳамёнимизни аямаймиз. Аммо натижа кутилганидек бўлмайди. Шу боис уй шароитида тайёрланадиган ва синалган рецептларни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Ҳуснбузарни халқона даволаш усуллари. Календуланинг 1 чой қошиқ гулбаргига 1 стакан қайноқ сув қуйиб 1 соат димланади. Дока билан юз артилади.

Narrator 2 Дорихонадан календула настойкасини олинг. Бир чой қошиқ настойкага шу миқдорда асал солинг. Аралаштириб, юзга ярим соатга суринг. Ҳуснбузар чиқишининг олдини олади. Алоэ баргларини ювиб, ўн кун қоронғу ва салқин жойда сақланг. Сўнгра шарбатини сиқиб олиб, юзга кунига 2-3 маҳал суринг. Ҳуснбузардан қолган доғларга самарали ёрдам беради. Бир ош қошиқ қуритилган мойчечак гулларини икки стакан сувда қайнатинг. Докадан ўтказиб, настойкани иссиқ ҳолатда сочиққа бўктириб, юзга компресс қиламиз. Ҳар беш дақиқада олти марта кетма-кет, ҳар гал алмаштирилган сочиқча билан юзга босилади. Бир ой давомида қилинган ушбу муолажа терининг ёғ ишлаб чиқаришини камайтиради. Эрта ажин тушмаслиги учун… Аввало, пешанани тириштириш одатини ташланг. Эрталаб уйғонганингизда ўриндан турмасдан 5-6 сония мобайнида қовоқларни қаттиқ юминг, кўрсаткич бармоқларингизни қош усти ёйига қўйинг, кўзларингизни 4-5 сония катта очинг, бу машқни 8-10 марта такрорланг.

Narrator 1 Бир неча кундан кейин пешанада ажинлар тўпланмайдиган бўлади. Пешанага озиқлантирувчи ёғли крем суртинг, устидан бир бўлак мум қоғоз ёпинг-да, бинт билан боғлаб қўйинг. Боғлов қанча кўп турса, шунча яхши. Бу усул камида 15-20 марта такрорланганда фойдалидир. Ажинлар изини юмшатиш учун хотиржам, мулойим ҳолатда бўлишга ҳаракат қилинг, жим турган пайтингизда тишингизни бир-бирига қаттиқ босманг. Уй шароитидаги ниқоблар 1. Яримта бананни эзиб, икки ош қошиқ қаймоқ ва бир ош қошиқ сули ёрмаси билан аралаштиринг. Массани 20 дақиқа юзга суриб қўйинг. Иссиқ сув билан чайинг. Янги узум шарбатини ярим стакан сут билан аралаштиринг. Докани бўктириб юзга суринг. 15 дақиқадан сўнг иссиқ сувда ювиб, юмшатувчи крем суринг.

Narrator 2 Бошқа бир усул, Сутга манний ёрмаси қўшиб, бўтқа тайёрланг. Икки ош қошиқ бўтқага иссиқлигида бир чой қошиқ туз, битта тухум сариғи, 2 чой қошиқ асал, 3 чой қошиқ сабзи шарбатини қўшинг ва аралаштиринг. Юз ва бўйин қисмига суриб уқаланг. 20 дақиқадан сўнг иссиқ сувда ювиб ташланг. Пешанани доим тириштириш ва қошларни юқорига кўтариш ёки қовоқ солиш, кўз, лабларни қисиш, оғиз бурчакларини жийириб, энгакни бўйинга тақайверишга одатланиш — вақтидан илгари ажин тушишига олиб келади. Юздаги доғларни табиий йўл билан кетказиш учун эса аччиқ бодом ёғини юзга суринг. Кунжутни янчиб, бадандаги қора доғларга боғлаш, ҳам уларни кетказади. Ялпизни шаробда пишириб, юздаги доғларга суртиш, доғларни даф қилишга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top