MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳалқда бир одам ҳақида гап-сўзлар ва ривоятлар юради. Уни Ҳизр бобо деб аташади. Бу жуссаси кичик, нуроний чолга яхшилик қилиб, ундан нимаики тиласанг, у бажо келтиради, дейишади. Бу афсона ва ривоятнинг қанчалик ҳақиқат эканини билмайман. Лекин Хизрни кўрганлар, уни икки марта кўрганман, деб айта олмайди. Балки Ҳизрни эмас, ривоятларда тасвирланганга ўхшайдиган чолни кўргандир. Жуда ҳам кўришни истагани учун ўша чолга ўхшаб кетгандир. Нима бўлганда ҳам, бугунги суҳбатимиз Ҳизр ҳақида эмас, Худо ҳақидадир. Иброҳим ва Исҳоқ даврида яшаган бир одам бўлган. Унинг исми Абумалик. Худованд бу одамнинг нимасини ёқтириб қолган экан?! Унинг ҳаётида Худованд икки марта пайдо бўлди. Бир марта Иброҳим Гарор шаҳрида яшаганида, иккинчи марта эса Худованд Исҳоққа Гарорда қолишни буюрганида.

Narrator 2 Тахминимизча Иброҳим Гарор шаҳрига келиб ўрнашганида Абумалик ҳали у даражада қари бўлмаган. У Соронинг ёшида ва Иброҳимдан кичик бўлган бўлиши керак. Чунки Иброҳим оламдан ўтиб кетган бўлса ҳам, Абумалик ҳали ҳам Гарор шаҳрининг шоҳи. Исҳоқ ҳам ўша ерга бир пайтлар отаси келган жойга келди ва бир пайтлар отаси билан гаплашган шоҳ билан гаплашди. Иброҳим даврида одамлар жуда кўп йиллар яшаган. Иброҳим пайғамбарнинг ўзи 175 йил яшаб вафот этган. У пайтларда 200 ёки ундан ҳам кўпроқ яшаган кишилар бўлган. Исҳоқ даврида эса Абумалик анчагина қариб қолган бўлса керак. Худованд яна Исҳоқ сабаб Абумаликнинг олдига келди. Чунки Худованд Исҳоққа шундай деди: «Мисрга борма, лекин Мен сенга айтган ерда истиқомат қилгин». Бу жой Абумаликнинг ери эди.

Narrator 1 Худовандга яқин бўлиш қанчалик яхши, ёки бўлмаса, Худованд сени йўқлаганини, сенга яқин келганини билиш жуда ҳам ёқимли. Абумаликка Худованд иккинчи марта яқин келди. Бир пайтлар Иброҳим туфайли бўлган воқеани у ҳали ҳам унутмаган бўлса керак. Энди Исҳоқ ҳам отасининг ҳатосини такрорлагани учун, Абумалик жуда ташвишланди. «- Бу сенинг хотининг экан-да! Нега сен уни синглим деб айтдинг? – деди. Исҳоқ унга: — Мени у туфайли ўлдиришади, деб қўрқдим, — деди. – Бу нима қилганинг? Халқ орасидан кимдир сенинг хотининг билан ётишига оз қолди-ку. Шундай бўлганида, сен бошимизга катта гуноҳ келтирар эдинг!… Сўнг Абумалик бутун халққа амр қилиб: — Кимки бу одамга ёки хотинига қўл тегизса, албатта ўлдирилади! — деди». (Ибт 26:9-11) Бу воқеа Абумаликка таниш кўринмаганмикан? Бир пайтлар унинг ўзи Сорони хотинликка олган эди. Энди эса халқи орасидан кимдир Исҳоқнинг хотинини хотинликка олмоқчи бўлди.

Narrator 2 Бу ишларнинг гуноҳ эканини бир пайтлар яхши билиб олган. Бунинг учун Иброҳимнинг Худоси уларни қаттиқ жазолашини ҳам билади. Шунинг учун ҳам ҳалқига «Ҳеч ким бу одамга ва хотинига қўл теккизмасин», — деб буйруқ берди. Исҳоқ ўша ерда экин экди, юз баробар кўп ҳосил олди. Худованд унга барака бергани учун у бойиб кетиб, ғоят улуғ киши бўлиб қолди. Абумалик Исҳоқнинг Худоси уни баракалаётганини, унинг ҳаётида ишлаётганини кўриб турарди. Бу ишларнинг ҳаммаси Абумалик учун ҳам бўлиши мумкин-ку! Худованд Абумаликка ўзининг қанчалик буюк Худо эканини кўрсатиб қўйиш учун иккинчи марта унинг ерига келди. Абумалик ҳам Худо Исҳоқ билан эканини билди: «- Бизларга очиқ аён бўлдики, Худованд сен билан экан». Афсуски, у Иҳоқнинг Худосини ўзиники деб қабул қилмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top