3:20

Худонинг Ўнг Қўли 2 қисм

MP3

«Айтганларимизнинг асосий нуқтаси шуки, бизнинг осмонда, Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирган Олийруҳониймиз Исо бор. Ўша ерда У инсон эмас, Худованд қурган ҳақиқий Чодирда хизмат қилади.» Ибронийларга 8:1-2

Ассалому алайкум қадрдонлар. Ўтган сафар ҳам сизлар билан Худонинг ўнг қўли ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун эса бу ҳақидаги фикрларимизни яна ҳам кенгроқ баён этамиз. Аввал ҳам айтганимиздек, Исо Масиҳ самода инсон қўллари билан қурилмаган маъбадда хизмат қилмоқда. Худованд Исо Масиҳ орқали биз билан Янги Аҳдини тузган экан, бу аҳд бўйича У қонунларини бизнинг онгимиз ва юрагимизга ёзиб қўяди. Ва гуноҳларимизни эсга олмайди.

Энг муҳими бизга бошқа яхшироқ ваъдалар беради. 2 Коринфликлар 1:20 оятда шундай ёзилган: «Чунончи Худо қанча ваъдаларни берган бўлса, улар Масиҳ шарофати билан «ҳа» дегандай, «омин» дегандай рўёбга чиқади, токи биз Масиҳ орқали Худони улуғлайлик». Худо ҳар бир ваъдасини Масиҳ орқали бажаради. Масиҳда ҳамма ваъдалар «ҳа» бўлади, яъни ижобат бўлади. Ҳар сафар Исроилликлар гуноҳлари учун яна бир ҳайвонни қурбонликка олиб келганида Худо бошини чайқаб «йўқ» дегандир. Чунки ҳар сафар қубонлик қиладиган ҳайвон гуноҳларни йўқ қилиш учун етарли эмасди. Бир куни тушдан кейин Худован аччиқ-аччиқ кўз ёш тўкди. Гўлготада Исо Масиҳ жон берган эди. Айнан ўша пайтда Худованд олдиндан берган башоратлар амалга ошди.

Худованд биз билан тузган Янги Аҳд нажоткоримизга асосланган эди. Бизга «ҳа» деган жавоб керак эди, ва биз истаганимизни олдик. Ҳаётингизда шахсий ва ички бир муҳтожлигингиз бўлганми? Бу муҳтожлигингизга Масиҳ қандай жавоб берган. Баъзилар ўтмишда шартсиз муҳаббатга, баъзилар содиқ дўстга, яна бошқалар эса қабул қилинишга муҳтож бўлгандир. Бироқ аминманки, Исо Масиҳ ҳар бир одамнинг юқоридаги каби муҳтожликларига жавоб берган. Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганидек, Масиҳ бизни гуноҳ таъсирида қолган яра чақаларни даволайди. Ҳаётимизда бўладиган ҳар қандай ёмон ишларни ҳам бизнинг фойдамизга ишлатади. «Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз мурод мақсади бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.»

Унинг мақсади эса азалдан белгилаган бизларни Ўз Ўғли суратига айлантиришдир. Тасаввур қилинг агар сиз яна бошқатдан дунёга келсангиз, Масиҳ ўшанда ҳам сизлар билан бирга бўла оладими? Каломда Худонинг севгисидан бизни ҳеч нарса айиролмаслиги ёзилган. Бу ҳақиқат. Ҳақиқатга эса ишонмасликнинг иложи йўқ. У сизни марҳаматлайдими? Ҳа. Каломда ёзилишича Худованд Масиҳ орқали самовий оламда бизга ҳар хил рухий қут баракалар ато этган. У бизнинг муҳтожликларимизга ёрдам берадими? Филлипликларга 4:19 оятда шундай ёзилган: «Эгамнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни Исо Масиҳ орқали, Ўзининг улуғвор бойлиги билан қондиради.» Биз Худо йўлида яшашда давом этамиз. Худонинг ваъдалари эса Исо Масиҳ орқали ижобат бўлаверади. Баъзан Худо бизнинг илтижоларимизга «йўқ» деб жавоб бериши мумкин, бироқ шунда ҳам бу «йўқ» бошқа яхшироқ «ҳа» деган жавобни бериш учун бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top