2:52

Болаларнинг ўсишига ёрдам 229

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали ғойибона бўлса-да учрашаганимиздан ғоят хурсандмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, эфирда болалар мавзусига бағишланган эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, фақатгина Муқаддас Руҳ болани юқоридан туғилишига ва абадий ҳаётга эга бўлишига йўл қўя олади. Ёшгина бола Раб Исо Масиҳни ўзининг юрагига қабул қилганида, у ўзининг хоҳиши билан эмас, ёки ота- онасининг хоҳиши билан ҳам эмас, бундан ташқари яна кимларнингдир истагини қондириш учун эмас, балки Худованд хоҳлагани учун ўзининг гуноҳлари учун тавба қилади.

Келинг азиз биродарлар, шу ўринда Юҳанно китобининг 1 боби 13 оятини ўқиб кўрсак: “Улар на қондан, на тана хоҳишидан, на эр хоҳишидан, балки Худодан туғиладилар”. Хушхабар гапираётган одам хоҳ катталарга бўлсин, хоҳ ёш болларга бўлсин, хуллас ҳар қандай руҳий ўликлардан ҳеч бирига абадий ҳаётни бера олмайди. Буни фақатгина Худованд қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам Хушхабар айтмоқчи бўлган инсонлар ҳақида Худога ибодат қилиб ёлвориш жуда муҳим.

Инсонлар зўр семинарлар ўтиши мумкин, яна кимдадир Хушхабар айтишнинг яхши усули бўлиши мумкин, бундан ташқари болалар учун кўрсатиладиган супер кўргазмали материаллар бўлсин, агар Худо шу жойга аралашмаса, барчаси бефойда.

Агар Худонинг Ўзи Хушхабар эшитган инсоннинг, боланинг юрагини тақиллатмас экан, биз инсонлар қанчалик куйиб пишганимиз билан барча ҳаракатларимиз фойдасиз бўлади. Худованд бошқаларга Хушхабар айтишни биз масиҳийларга берган. Унинг Ўзи эса инсонларнинг юрагини назорат қилувчидир.

Агар болалар гуруҳларида дарс ўтсангиз, болалардан кимдир Хушхабарни эшитиб, ўзининг гуноҳлари учун тавба қилиб Худодан кечирим сўраши мумкин. Унинг ёнида ўтирган бола эса барчасига умуман бефарқ бўлиши мумкин. Демак, шундай болалар учун ибодат қилишимиз ва унинг ҳам юрагида Худо ишлашини сўрашимиз керак. Азиз радио тингловчи биродарлар ва болалар хизматчилари, бугунги эшиттиришимиз орқали айтмоқчи эдимки, агар кимдадир Хушхабар айтиш ва одамларни тавбага келтириш яхши кетаётган бўлса, бу менинг ўзимнинг ишим деб асло мақтанманг. Барчасини Худованд сиз орқали қилаётганига ишонинг.

Шунда Отамиз Худодан янада кўпроқ марҳаматга эга бўласиз. Яна бир муҳим нарса: Худованднинг ишларига асло тўсқинлик қилманг. Албатта У Ўз режасини барибир амалга оширади. Худовандни мукофотини олишга тиришайлик. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Интернет сайтимизнинг манзили сизларга маълум. Шундай бўлсада яна такрорлаб ўтмоқчи эдим: www.najot.com азиз биродарлар, сизлар билан яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайрлашаман. Хайр, соғ-омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top