3:33

Худонинг севгиси 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ҳаворий Юҳанно Муқаддас Руҳдан илҳомланиб: «Худо севгидир», — деб ёзган эди. Баъзилар бу сўзларни Худо

борлиғига берилган таъриф сифатида қабул қилишган ва қабул қилишмоқда. Бу жуда катта хатодир. Юҳанно бу сўзлар ёрдамида далилни таъкидлаган холос, бироқ ҳеч қандай таърифни келтирмаган. Худо билан севгини бирдек кўриш — бу йўл қўйилган йирик хатодир. Бу хато талайгина носоғлом эътиқод фалсафасининг ва Муқаддас Китобга умуман мос келмайдиган ҳамда тарихий масиҳийлик билан ҳеч қанақанги умумийликка эга бўлмаган қуруқ шеъриятнинг бутун бир оқимининг юзага келишига сабаб бўлди. Агарда ҳаворий, севги — бу Худонинг Ўзидир, деб айтганида, биз Худо — бу севгининг ўзидир, деб айтган бўлар эдик.

Агарда сўзма-сўз маъносида Худо севги бўлса, у ҳолда сўзма-сўз маънода севги Худо бўлиб қолади ва биз бу ҳолатда севгига Ягона Худога ибодат қилгандек, ибодат қилишимиз керак. Агарда севги Худога тенг бўлса, у ҳолда Худо севгига тенгдир ва бундан Худо билан севги бир хил деган хулоса келиб чиқади. Шу тарзда биз Худо шахсининг асосини бузиб кўрсатамиз ва Худонинг битта атрибутидан бошқа ҳамма атрибутларини тўлиқ инкор қиламиз. Ана шу инкор қилинмаган атрибутни эса Худо ўрнини босувчи сифатида кўрсатамиз. Бу хулосалардан кейин бизда қоладиган Худо Исроил Худоси эмасдир; У Худо ҳам, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси ҳам эмас; У пайғамбарлар ва ҳаворийларнинг Худоси эмас; У муқаддас кишилар, ислоҳ қилувчилар, ночорлар ва ҳатто теологлар ва жамоат қўшиқлари муаллифларининг ҳам Худоси эмасдир.

Ўз жонимиз учун ҳам биз Муқаддас Ёзувларни тушунишни ўрганишимиз керак. Биз сўзлар қаршисида қулдек эгилишидан қочишимиз ва бунинг ўрнига уларнинг маъноси билан жиддий шуғулланишимиз керак. Сўзлар ўй-фикрни

туғдириши эмас, балки уларни ифода этиши керак. Биз Худо севгидир, деб айтамиз; биз Худо нурдир, деб айтамиз; биз Худо ҳақиқатдир, деб айтамиз; ва бу сўзлар бирор киши ҳақида: «Унинг ўзи меҳрибонликдир», — деб айтганимизда қандай

тушунилган бўлса, шундай қабул қилинади, деб ўйлаймиз. Бундай дейиш билан биз меҳрибонлик ва бу инсонни бир хил деб тасдиқлаймиз. Бироқ ҳеч ким бу сўзларни бундай маънода қабул қилмайди. «Худо севгидир» деган сўзлар севгининг Худо

атрибутларидан бири эканлигини билдиради. Севги — бу Худо ҳақида айтиш мумкин бўлган қандайдир ҳақиқат, бироқ у Худо бўлолмайди. Бу «муқаддаслик», «адолатлилик», «содиқлик» ва «ҳақиқат» сўзлари каби Худонинг бўлинмас борлиғининг кўринишларидан биридир.

Худо ўзгармас бўлганлиги учун, У ҳар доим Ўзига муносиб тарзда ҳаракат қилади ва Худо ягона борлиқ бўлганлиги туфайли, У Ўз хусусиятларидан бирини

иккинчисидан фойдаланиш учун ҳеч қачон бекор қилмайди. Худонинг бошқа атрибутларини ўрганиш давомида биз Унинг севгиси ҳақида кўп нарсалар билиб олишимиз мумкин. Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top