3:48

Худонинг севгиси 5 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Мусиқа — бу бир вақтнинг ўзида завқланишнинг ҳам ифодаси, ҳам манбаидир, Худога энг яқин ва энг пок завқланиш

— бу севги завқидир. Дўзахда завқланиш йўқ, чунки у ерда севги мавжуд эмас. Жаннат мусиқа садоларига кўмилгандир, чунки бу муқаддас севги завқи тўлиб-тошадиган макондир. Ер юзи эса севги завқи дарду алам билан қоришиб кетган жойдир, чунки ер юзи гуноҳга, нафратга, ёвуз истакларга тўлиб-тошиб

кетган. Бизнинг дунёмиздек бу каби дунёда севги баъзан бошқа одамларга нажот бериш учун Ўзини қурбон қилган Масиҳ каби азоб чекиши керак бўлади. Бироқ қайғу-алам сабаблари охир- оқибатда бартараф қилиниши ва янги инсонлар фидокор, комил севги берадиган ҳотиржамликдан абадий ҳузур-ҳаловатга

эришишлари ҳақида бизга ваъда берилган.

Ижодий фаоллик севгига хос хусусиятдир. «Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир» (Рим. 5:8). «…Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини

берди» (Юҳан.3:16). Севги бор жойда шундай бўлиши ҳам керак; севги ҳар қандай вазиятда ҳам севиклига нимадир бериши керак. Ҳаворийлар ёш жамоатларни кескин танқид остига олганлар, чунки бу жамоатларнинг айрим аъзолари буни эсдан чиқаришган ва биродарлари муҳтожликда бўлган бир пайтда ўз севгиларини шахсий ҳавас-иштиёқлари учун беҳуда сарфлашга йўл қўйишган эди. «Агар бирор киши фаравон ҳаёт кечираётган бўлса-ю, биродарини муҳтожлик ҳолатида кўриб туриб, кўнглини тош қилса, қандай қилиб у одамда Худонинг севгиси жой олади?» (1 Юҳан. 3:17). Асрлар давомида Исонинг севимли шогирди сифатида машҳур бўлиб

келган Юҳанно шундай деб ёзиб қолдиган эди.

Худонинг севгиси — бу Коинотда мавжуд бўлган буюк ҳақиқатлардан бири, бу бутун олам умидига таянч ҳисобланадиган устундир. Бироқ бу шунингдек, қандайдир шахсий ва яқин бўлган нарсадир. Худо ер юзининг аҳолисини

эмас, балки халқни севади. У оломонни эмас, балки одамларни

севади. Худо барчамизни боши ҳам, охири ҳам мавжуд бўлмаган буюк бир севги билан севади. Масиҳийлик амалда севгини шу қадар кўп қўллайдики,

бу нарса масиҳийликни бошқа ҳар қандай дин-эътиқодлардан ажратиб туради ва уни энг пок ва энг эзгу фалсафадан юқорига қўяди. Катта миқдордаги севги — бу буюм эмас, бу Ўз Жамоатида, Ўз халқи учун қувонаётган Худонинг Ўзидир.

Ҳақиқий масиҳий қувонч — бу юракнинг Тангрининг севги қўшиғига уйғунлик билан берадиган жавобидир. Баландлигию чуқурлиги номаълум, чексиз

Худонинг яширган севгиси, Сенинг ёрқин ва ажойиб нурларинг,

Мен узоқдан кўриб турибман, Ич-ичимдан ҳўрсинаман, Сендан сўраб ҳотиржамлик;

Менинг қалбим ҳасталанди, энди у То Сендан тинчлик топмагунча, бўлолмайди тинч.

Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top