Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Худо аввал Исроилга, сўнгра Ўз Жамоатига қарата шундай деб айтган: «Муқаддас бўлинглар, зеро Мен
муқаддасман» (1 Бут. 1:16). У: «Мен каби муқаддас бўлинглар», — деб айтгани йўқ, чунки бу биздан фақат Худога тегишли бўлган ниманингдир мутлақ муқаддаслигини талаб қилинишини билдирган бўлар эди. Худо муқаддаслигининг яратилмаган алангаси қаршисида фаришталар юзини яширишади. Ҳа, Унинг
кўзлари учун осмон пок эмас, юлдузлар бенуқсон эмасдир. Бирорта ҳам виждонли инсон «Мен муқаддасман» деб айта олмайди, бироқ шунга қарамай, Худо Руҳидан илҳомланиб: «Ҳамма билан тинч-тотув яшаш ва муқаддас бўлишга ғайрат
қилинглар.
Муқаддасликка эга бўлмасдан ҳеч ким Раббимизни кўра олмайди» (Ибр. 12:14), — деб ёзилган муҳим сўзларни ҳеч бир виждонли инсон инкор қилишни истамайди.
Бу зиддиятни ҳал қилиш учун масиҳийлар қандай йўл тутишлари керак? Биз Мусо каби ҳеч ким кўра олмайдиган ва кўрса ҳам тирик қолмайдиган Худога бир бор кўз югуртирган ҳолда имон ва камтарлик ортига яширинишимиз керак. Худо
пораканда ва вайрон бўлган қалбдан жирканмайди. Мусо Худонинг шуҳрати унинг ёнида ўтиб кетаётганда қоя ёриғига яширингани каби, биз ҳам ўз айбу нуқсонларимизни Масиҳнинг жароҳатларига яширишимиз керак. Биз Худодан қочиб, Худога яширинишимиз керак. Худонинг муқаддаслигига шерик бўлишимиз учун У бизни тартибга солган, тўхтатган ва поклаган ҳолда Ўз Ўғлида бенуқсон кўришига ишонишимиз керак.
Ишонган, итоат қилган, Худо ҳақида доимо фикр-мулоҳаза юритган, ҳақиқатни севган, айбу нуқсонлардан нафратланган ва муқаддаслик Руҳи билан янада яқиндан танишган ҳолда, биз ердаги муқаддаслар билан дўст бўлишга ўрганишимиз ва
ўзимизни Худо ҳамда самодаги муқаддаслар билан бўладиган абадий дўстликка тайёрлашимиз мумкин. Худди, итоатли масиҳийлар билан учрашганда улар айтганидек: «Биз кейинчалик самода бўлишимиз учун, бу ерда само бўлади».
Нақадар, эй абадий Тангрим, Қўрқинчлидир абадий йилларинг!
ґаршингда ёйилиб ётган руҳлар Сенга, Кечаю кундузи эгадилар бош!
Сенинг жамолинг нақадар гўзал, Нақадар ажойиб бўлиши керак.
Эҳтиром туйғусин уйғотувчи, Сенинг чексиз донишмандлигинг,
Сенинг сарҳад билмас қудратинг, Ва Сенинг адолатинг шунчалар гўзал!
Оҳ, шу қадар қўрқаман, Сендан, эй тирик Худо!
Қалбим тубида ҳис қилган қўрқув ила, Титроқли умид ва тавба ёшлари ила
Сенга тиз чўкиб, таъзим қиламан.
Азизлар, бордию сизларда бирон бир савол ёки фикрингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Раббимиз Севгиси ва Нажоти сизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.