3:11

Худонинг буюк режаси

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Агарда уй қуришни хоҳласангиз, сизнинг биринчи қадамингиз қандай бўлар эди? Ишни бошлашингиздан олдин, режангиз бўлиши керак. Нечта хонани хоҳлашингизни, дераза ва эшикларни қандай жойлаштиришни ўйлашингиз керак. Сизга қурилишнинг намунаси, яъни макети зарур бўлади. Шунда сиз натижалардан мамнун бўласиз. Эски Аҳдда биз Худонинг Ўз халқига Унга сажда қиладиган уй қуришини буюрганини ўқиймиз. У одамларга режа берди.

Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, нима учун Худо борлиқни яратишга қарор қилди: осмон ва ерни, юлдузларни ва денгизларни, тоғларни ва водийларни ва албатта одамни? Ҳақиқатан ҳам кўпчилик бу саволни беради. Лекин жавоб оддий. Буларнинг ҳаммаси учун Худода мақсад ва режа бор эди. Ҳеч нарса мақсадсиз яратилмаган. Бошиданоқ ҳатто одам яратилишидан олдин Худонинг мақсади Ўзида борининг ҳаммасини одам билан бўлишиш эди. Бу эса шахсий хушхабарчиликнинг ҳақиқий намунасидир – ўзингда бори билан бўлишиш.

«Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик…» (Ибтидо 1:26).

Худо одам билан Ўзининг шахсий мавжудлигини ва Ўзининг шахсий табиатини бўлишди. Худонинг Ўзини одамлар билан бўлишиши – бу хуш хабар эди. Худо Ўзининг шахсий табиатини одамлар билан бўлишганидан сўнг, У яратганларининг ҳаммасини одамга берди. Кейинроқ Худо гўзал Эрам боғига осмондан тушиб – Одам билан қўл ушлашиб, худди ота-боладек суҳбатлашар эди. Уларнинг ўртасида тўлиқ ўзаро тушуниш ҳокимлик қилар эди. Ҳатто мен яхши актёр бўлганимда ҳам бунинг қанчалик гўзал бўлганини етказиб беролмас эдим!

Таажжуб, Худонинг фидойи севгиси биттагина Одамда тўхтаб қолмади. Одам гуноҳ қилганида Худо қайғуга ботди, лекин Унинг Одамга бўлган муносабати ўзгармади. У яна ерга тушди ва келаётган Қутқарувчи ҳақидаги хушхабарни инсон билан бўлишди. Бу хабарни биз биринчи марта Ибтидо 3:15 кўрамиз. Худо иблис, илон билан гаплашганида шундай деди: «Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди…». Бу Унинг Ўғли Исо Масиҳ ҳақида айтилган эди. У деди: «Илон, иблис Одамни гуноҳ билан васвасага солганида уни қулатган эди. Лекин Мен Ўз Ўғлимни, Исо Масиҳни иблиснинг бошини эзиш учун юбораман».

Ҳа, Худонинг фидойи севгисининг поёни йўқ. Юҳанно 3:16 ўқиймиз: «Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин». Бу машҳур оят шахсий хушхабарчилик бўйича Худо намунасининг юрагидир. Унинг севгиси – бу шахсий севги, барча одамларга берувчи ва фидойи севгидир, сиздан бошлаб.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top