2:43

Ягона Худо! Ягона Буюклик!

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Худо Ўзида Ўзи ва Ўзидан Ўзи бордир. У Ўзининг борлиги билан ҳеч кимга боғлиқ эмас. У — ажралмас, мустақил равишда ҳаракат қилувчидир. Худо алоҳида қисмлардан иборат эмас, У Ўзининг ягона борлиғида ягонадир. Илоҳий бирлик ҳақидаги таълимот фақатгина ягона Худо бор эканлигини ифода қилмайди. Бу таълимот шунингдек, Худо — турли қисмлардан иборат бўлмаган бир маъноли Зот эканлигини ва У — Ўз-Ўзида ягона эканлигини ҳам билдиради. Худо моҳиятининг уйғунлиги — бу фақатгина таркибий қисмларнинг мукаммал мувозанати натижаси эмас, балки таркибий қисмларнинг етишмаслиги ҳамдир. Худонинг атрибутлари орасида ҳеч қачон зиддият бўлиши мумкин эмас. Худога бир фазилатни қўллаш учун бошқасини бекор қилишнинг зарурияти йўқ. Унинг учун ҳамма қисмлар — бир бутунликни ташкил қилади.

Худонинг бутун бир борлиғи Худо қилаётган ишни бажаради. Худо қандайдир ишни амалга ошириш учун Ўзини қисмларга бўлмайди, У Ўзининг бутун бир моҳияти, борлиғи билан биргаликда ҳаракат қилади. Бундан келиб чиқадики, Унинг бирон бир томони, Унинг бир қисми ҳисобланмайди. Шу атрибутлар ёрдамида Худо Ўзини намоён қилади ва шу сабабли ҳам биз Худо бор, дея оламиз. Аммо, мен юқорида тушунтиришга ҳаракат қилганимдек, ҳеч ким буни аниқ таъкидлай олмайди. Худо Ўзи ҳақида ўйлаган пайтда қандай ўйлашини фақатгина Унинг Ўзи билади.

«…Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди» (1 Кор. 2:11).

Фақатгина Ўзи билан тенг бўлгангагина Худо Ўзининг Илоҳийлиги сирини очиб бериши мумкин эди. Бироқ кимнингдир Худо билан тенг бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрнинг ўзи бемаъниликдир. Илоҳий атрибутлар — бу Худо ҳақидаги биз билган ҳақиқатдир. Улар Худога унинг хусусиятлари сифатида тегишли эмас; улар орқали Худо Ўзи яратган нарсаларга Ўзини намоён қилади. Мисол учун, севги — бу Худо эга бўлган, катталашадиган ёки кичиклашадиган, ёҳуд бутунлай мавжуд бўлмай қоладиган нарса эмас. Худо севгиси — бу Худо борлиғининг бир кўринишидир. Худо севган пайтда У Ўз-Ўзида ҳисобланади. Худонинг бошқа фазилатлари ҳақида ҳам худди шундай деб айтиш мумкин.

Ягона Худо! Ягона Буюклик!

Йўқдир Сендан ўзга Худо!

Чексиз-чегарасиз ичра бор бўлган Бирлик!

Тубсиз Денгиз!

Бутун бир ҳаёт Сен орқали бордир.

Ва Сенинг ҳаётинг — Сенинг ҳаловатли Бирлигингдир.

Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top