2:56

Масиҳнинг ҳаёти

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Одамнинг гуноҳ қилиши туфайли унга касаллик, ташвиш, урушлар ва ҳаттоки ўлим ҳам келди. Худо аввалгидек одам билан сайр қилиб юрмаса ҳам, Ўзининг фидойи меҳнатини одамлар билан биргаликда давом эттириш режаси бор эди. Бу режа бизга Исони юборишни гавдалантирар эди.

Исо Ўзининг меҳнати ва хизмати ҳақида гапира туриб, шундай деди:

«Худованднинг Руҳи Менга ёр,

У Мени муқаддас мой-ла мойлади.

Бечораларга мужда етказмоқ учун,

Дилабгорларга шифо бермоқ учун,

Асирга: озод бўлгил,

Басирга: очилсин кўзинг, демоқ-чун,

Мазлумга эркинликни эълон этиб,

Марҳамат йили бўлгай, демоқ-чун,

Худованд Мени юборди» (Луқо 4:18-19).

Исо Ўзининг шахсий тажрибаси орқали бизга шахсий хушхабарчилик намунасини берди. У иккиюзламачи эмас эди. У Никодимга ўхшаган машҳур одамлар билан суҳбатлашар эди. У гуноҳкорлар билан бирга ўтирар эди. Моховлар Унинг олдига келганида эса, уларга шифо берарди. Ҳатто жинга чалинганлар Исонинг олдига келиб озод бўлишар эди. У дам олиши керак бўлганида, дам олишнинг ўрнига вақтини болаларга ажратарди. У аскарларга ва беваларга ёрдам берарди. Унинг ёрдамига муҳтож бўлган одамларга нисбатан, Кимдир Уни иккиюзламачилик қилганликда айблай оладими?

Исонинг битта мақсади бор эди: Уни Юборганнинг иродасини ва меҳнатини адо этиш. Ҳаворий Бутрус Исонинг ҳаёти ва хизмати ҳақида гапириб, деди: «…Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирар эди» (Ҳаворийлар 10:38). Худо Исо Масиҳда гуноҳларни кечириш ва одамларни Ўзига қайтариш билан меҳнат қилди. Исо Отасининг режаси амалга ошиши учун, Ўз хоҳиши билан бир талай қурбонликлар қилди. У бизга келиш учун, Ўзининг Осмондаги уйини, тахтини, шуҳратини қолдирди. У охурда туғилди, чунки У ёрдам бериш учун келганлар Уни қабул қилмадилар. Лекин энг буюк қурбонлиги, Ўз ҳаётини хочга бергани эди. Бу эса У «Амалга ошди!» деганида бажо бўлди (Юҳанно 19:30). Бу қаноатланиш садоси эди. Унинг хизмати тугаган эди. Шахсий хушхабарчиликнинг намунаси – мангу ёрқин бўлди.

Ҳа, биз яшашимиз учун Исо ўлим тотди. У Худонинг олдида бизнинг қарзимизни тўлади. Ҳокимларнинг Ҳокими ва шоҳларнинг Шоҳи Масиҳ, мана шу ер юзида хизматкор каби, бош суқадиган ери бўлмасдан юрди. У буни бизга бўлган севгиси туфайли қилди. Оламда бундан яхшироқ хабар борми? Албатта йўқ.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top