3:23

Руҳий қуролларимиз

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Халқимда шундай нақл бор: «Бўш қўл билан илонни ўлдира олмайсан». Исо бизни дунёга бўш қўл билан юбормади. У бизни асбоблар билан таъминлади. Иш ҳажми жуда кенг ва биз буни ўз кучимиз билан қилолмаймиз. Бизни хушхабарчиликдан тўхтатадиган биров бор. Бу иблис. У биринчи инсонни яъни, Одамни Худонинг иродасини бажаришдан тўхтатди. У Исроил халқини Худога тобе бўлишдан тўхтатди. У ҳатто Масиҳга Худонинг севгисини одамлар билан бўлишишига халақит бермоқчи бўлди. Исо у билан жанг қилиб уни енгди. Исо иблис билан бўлган жангда нимани ишлатди?

У «руҳий қилич» деб аталган Худонинг каломидан фойдаланди. Агарда «руҳий қилични ишлатсак» биз ҳам енгиб чиқамиз. Ибронийларга 4:12 ўқиймиз:

«Худонинг Каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади».

Исо саҳрода васвасага солинганида ўша «қиличдан» фойдаланган эди (Матто 4:4).

Стефан ҳам ўша «қиличдан» фойдаланиб ўз айбловчиларини хавотирга солиб қўйган эди (Ҳаворийлар 7:54). Павлус Эфесликларга ёзган мактубида, уларга Худонинг қуроллари билан аслаҳаланишга насиҳатлар берди. Биз инсониятга қарши эмас, балки осмон остидаги ёвуз руҳларга қарши жанг қиламиз. Павлус душмандан ҳимояланиш учун барча қурол-аслаҳалар билан аслаҳаланган аскарни тасвирлаган эди. У қуроллар рўйхатини Эфесликларга мактубида 6:14-17 берган. Уларни санаб чиқамиз: Солиҳлик совути, ҳақиқат камари, имон қалқони, нажот дубулғаси, руҳнинг қиличини, Хушхабарни ёйиш учун илдамлик пойабзалини кийиб олинглар.

Биз Исони Нажоткорим деб қабул қилганимизда, нажот дубулғасини олган бўламиз. Бизнинг имонимиз – бу бизнинг қалқонимиз. Биз ҳақиқатни гапирганимизда, камарни белимизга боғлаган бўламиз. Бизнинг янги ҳаётимиз – тозаланган ва янги. Бу бизнинг солиҳлик совутимиздир. Пойабзалимиз бу – Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бўлишиш хоҳишимиз. Муқаддас Китоб – бу бизнинг руҳимизнинг қиличи. Қачон биз Худонинг қурол-аслаҳалари билан аслаҳаланиб олсак, ғалабага эга бўламиз.

Бизга Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни бўлишиш имтиёзи берилган. Биз буни ўз номимиз учун эмас, балки Унинг номи учун қиламиз. Элчи ўзи учун гапирмайди. У ўзининг мамлакати учун гапиради. Исонинг номи – қутқарувчи исм. Унинг номидан ташқарида нажот йўқ. Агарда биз ўша ажойиб исм орқали Худога мурожаат қилсак, У бизни эшитади ва бизнинг ибодатимизга жавоб беради. Масиҳ бизга олтин ёки кумуш ташлаб кетмади. У бизга пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсани қолдириб кетди. У бизга Ўзининг ажойиб исмини қолдирди! Ер юзидаги минглаб масиҳийларнинг Исонинг номига қўшиқлар айтиши ажабланарли эмас.

«Унга: Ажойиб Маслаҳатчи, мустаҳкам Худо, мангуликнинг Отаси, дунёнинг Ҳокими деб исм қўядилар»

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top