Ассалому алайкум азизлар. Биз ўз халқимизни ва тилимизни бегонага нисбатан яхшироқ биламиз. Шунинг учун уйда гувоҳлик бериш орқали шахсий хушхабарлик борасида Исонинг намунасига эргашишимиз осонроқ.
Лекин мен ишонаман, Масиҳ бизни қутқариб, бошқаларга Унинг севгиси ҳақида гувоҳлик бериш учун юбораётганида, албатта тилдаги тўсиқларни ҳам енгишга ёрдам беради. У бизга бошқа тилларни ўрганишга ва Ҳаётимиздаги Масиҳнинг ишларини одамларга айтиб беришимизга ёрдам беради. Кўп масиҳий хизматчилар бошқа миллат одамларини ҳам Масиҳга олиб келиш учун бошқа тилларни ўрганишди.
Агарда Раббимиз сизга бошқа тилни ўрганишга имкон берса, ўрганинг. Бу сизга Масиҳнинг қутқарувчи кучини янада кўпроқ айтишингиз учун кўпроқ имконият беради. Ҳаворий Павлус таржимонга муҳтож бўлмасди, чунки у иброний, юнон тилларини мукаммал билган, балки яна бошқа тилларни ҳам билгандир. Агарда Раббимиз сизни бошқа тил вакилига Хушхабар айтишга юборса, бу сиз учун тўсиқ бўлмасин. Яна бир тил борасидаги муаммо – бу саводсизликдир, ўз она тилида ўқишни ва ёзишни билмаслик.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти илмий дастурларга катта миқдорда маблағ юбораётгани ҳақиқат. Шунингдек, кўп давлатлар иқтисодий ўсишга зарур ҳалқа сифатида, оммавий билим олишга урғу берган. Муқаддас Китоб 1000дан ортиқ тилларга таржима қилинган. Аммо учдан икки аҳоли уни ўқий олмайди. Бундай жиддий тўсиқни қандай енгиб ўтишимиз мумкин? Ўқишни билмайдиган одамга масиҳий китобни ёки Муқаддас Китобни беришдан нима фойда? Наҳотки бу бизга одамларни Масиҳга олиб келишдан тўхтатса? Асло бундай бўлмайди! Раббимиз ўқимишли фарзийларга қараб:
«…ўқимаганмисизлар?» – деган сўз билан мурожаат қилганида бу тўсиқларнинг ҳаммасини енгди (Матто 19:4). У оддий халққа мурожаат қилганида, ҳар куни учрайдиган муаммолар ҳақида гапирди. У одамларга Худонинг севгисини етказиш учун ҳамма нарсани қилди. Мисол учун Исо: «Худо бизни шунчалик севганидан бошимиздаги ҳар бир соч толалари саналган ва Унинг рухсатисиз ҳеч бири тўкилмаслигини», айтди (Матто 10:30).
Худо Шоҳлиги ҳақида гапира туриб У, дон сепувчи, тўй зиёфати ва йўқолган танга ҳақида мисол келтирди. У шунчалик тажрибали эдики, оддий одамлар катта қувонч билан тингларди (Марк 12:37).Ўқишни ва ёзишни билмайдиган одамлар, Ёзувдан оятларни ёдлаб қолишарди. Улар юракларида Каломга эга бўлганларида, бу уларни гуноҳдан асраб турарди (Забур 118:11).
Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.