2:49

Хушхабар 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, биз аниқ бир мақсад билан қутқарилганмиз. Раббимиз бизнинг ҳаётимизда нималар қилганини бўлишиш учун чақирилганмиз. Лекин Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришимиздан олдин, биз Уни шахсан таниб-билишимиз керак.

Уни таниб-билиш учун У билан бирга вақт ўтказиш керак. Зеро биз У ҳақида ҳеч нарса билмасак, қандай қилиб гувоҳлик беришмиз мумкин? Судья бизга маълум бўлмаган нарса учун гувоҳлик беришимиз учун чақирадими?

Асло йуқ Исо барча шогирдларини бутун жаҳон бўйлаб хушхабар тарғиб қилиш учун юборгани рост. Яна У улар бутунлай тайёр бўлмагунча кутиб туришларини буюрди.

Бу тайёргарлик эса вақт талаб қилади. Муқаддас Китобнинг асосий оятларини ёдлаш, ёки одамларга эришиш йўлларини кўриб чиқиш кўп вақт олмаса керак. Меҳнаткаш одамлар Масиҳга қандай олиб келаётганини кузатиш ҳам кўп вақт олмаса керак.

Лекин Масиҳни таниб-билиш, Унинг қайта тирилиш қудратини, Унинг севгисининг теранлигини таниб-билиш умримиз давомида вақт талаб қилади. Биз Унга хизмат қилаётганимиз учун У ҳақида янада кўпроқ билишни истаймиз.

Бу ҳақида ҳаворий Павлус Коринф Жамоатига ёзган. У ўз онгини хочга михланган Исо Масиҳдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган қилганини айтади. Шогирдлар ҳам вақтини ўрганиш билан ўтказар эди.

Бу ўрганиш вақти эса уларнинг Рабби бўлган Масиҳ хушхабарни тарқатишдаги асосий сир эди. Шогирдлар Исо чақирган кундан бошлаб, улар ҳеч шубҳасиз Унга ишонишди.

Лекин чақалоқ бир кунда ўсиб ва юриб кета олмаганидек, шогирдларга ҳам Масиҳни таниб-билишлари учун узоқ вақт керак бўлди. Бу учун уларнинг бутун ҳаёти кетди!

Муқаддас Китобда, бир куни тўй маросимида Исо сувни шаробга айлантирганини ўқиймиз. Буни кўрган шогирдлар Унга ишонишди. У шамолга ва тошқин кўтараётган денгизга буйруқ берганида шамол тинди ва денгиз ҳам тинчланди.

Шогирдлар эса ҳайратдан ўз-ўзларига савол беришди: «Бу одам Ким бўлди?». Ўша куни улар Уни яқинроқдан билишди. Улар Унинг қудратини кўрди. Раббийнинг чексиз қудратини таниб-билиши уларни тинчлантирди.

Кейинроқ эса, Ёзувда Исонинг ердаги хизмати тугаб бораётганида шогирдлари Уни қолдирди деб ёзилган. Лекин Уни яхши билган 12 шогирд эмас. Бутрус Унга мурожаат қилган ҳолда уларнинг номидан деди: «Раббим, – деди Симун Бутрус, – бизлар кимга борайлик? Сенда абадий ҳаётнинг сўзлари бор» Юҳанно мактуби 6боб 68 ояти. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top