3:23

Инъомлар қандай бўлади?

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Инъомлар ҳақида гап кетар экан, шогирдингизга ўзининг инъомларини топишига ёрдам беринг. Умумий қилиб гапирганда, одам нимага қизиқса ва қайси соҳада имонини қўллай олса кўпинча инъоми ҳам ўша соҳага оид бўлади.

Мен сизга ўз ҳаётимдан мисол келтирмоқчиман. Менда шифо бериш инъоми йўқ. Касал одамларни учратганимда улар учун ибодат қилиб, яхши бўлиб кетишларига ишонишим жуда қийин. Мен воизлик қилишни ёқтираман. Саҳнага чиқишдан олдин доим асабийлашаман, бироқ бундай қўрқувни енгишга етарлича имоним бўлгани учун, буни уддалай оламан. Шогирдингиз инъомларини тўғри баҳо бера оладиган одамлар олдида ишлатсин. Агар шогирдингиз, ўқитувчилик инъомим бор деб ўйласа, моҳир ўқитувчи унга баҳо берсин. Агар шогирдингизда воизлик қилиш инъоми бўлса, воизхонлар уни баҳоласин. Аммо сизларни огоҳлантириб қўймоқчиман. Худонинг амрларига ҳаммамиз, инъомимиз борми ёки йўқми, сўзсиз итоат қилишимиз даркор. Хушхабар айтишни мисол қилиб олишимиз мумкин.

Сизда ва менда Хушхабар айтиш инъоми бўлмаслиги мумкин, аммо Худо бизга Хушхабар айтишни амр қилган. Инъомимиз йўқлигидан биз бу амрни бекор қила олмаймиз. Шундай экан, ҳаммамиз Хушхабар айтишга мажбурмиз. Худо ҳеч қачон бизга қўлимиздан келмайдиган ишни буюрмайди. Баъзи пайтларда, Худо буюрган иш қўлимдан келмайди, деб ўйлаймиз. Худо Мусога фиръавн ҳузурига боришни ва Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишни буюрганида, Мусо шундай деганди: “Эй Эгам, Сен бу иш учун нотўғри одамни танладинг.” Аммо Худо унга шундай жавоб берди: “Мен тўғри одамни танладим. Бу вазифани бажара олишинг учун сенга керакли ҳамма инъомларни бераман.” Инъомлар ва Худонинг даъвати доимо мутаносиб бўлади. Кўп жамоатларда чўпонлар хизматга тайинланганда маҳсус маросим ўтказилади. Бу маросимни мажлис ҳайаъти ўтказади. Улар чўпонликка тайин этилаётган шахснинг керакли инъомлари ва маълумоти борлигини кўриш учун уни имтиҳон қилишади. Имтиҳон қилинаётган шахс: “Худо мени чўпон бўлишга даъват этган,” — деб жамоатга айтади. Жамоатдагилар эса шундай дейишади: “Қани кўрайлик–чи, сизнинг керакли инъомларингиз борми, Худо сизни ҳақиқатан ҳам бу хизматга чақирганми ёки йўқми.” Мажлис ҳайаъти ўша одамни чўпонлик қилишга лойиқ деб топгандан сўнг, маросим ўтказилади.

Бу маросим Худо ҳақиқатан ҳам ўша одамни чўпонликка даъват қилгани ва унга керакли инъомлар берганини билдиради. Имонга янги келган одам масиҳийча ҳаётининг дастлабки давриданоқ ўз инъомларини топиши ва уларни ривожлантириши ниҳоятда муҳим. Унинг ҳаётидаги мақсади инъомларига мос келиши керак. Кўп масиҳийлар ўз инъомларини билмаганлари учун қайси касбни танлашни билишмайди. Масиҳ шогирдининг ҳаёти жуда қизиқ ва маънолидир, чунки у одамларни ижобий томонга ўзгартиради, уларни Масиҳга ўхшаш қилади. Шогирд ўз ҳаётидан завқ олиши учун, Худонинг унга берган инъом ва қобилиятларини ишга солиши керак. Унинг қилган хизмати инъомларига мос келиши зарур. Шу сабабдан шогирдга ўз инъомларини топишга ва ривожлантиришга ёрдам берадиган ҳар қандай ўқишлар мақсадга мувофиқ бўлади. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top