2:57

Худованд олови

MP3

Narrator 1 «Бироқ агар мен: «Унинг исмини тилимга олмайман, Унинг номидан гапирмайман», — десам, Унинг каломи юрагимни оловдай куйдирди, суякларимга қамалган оловдай мени бетоқат қилди. Уни тутиб туриш қўлимдан келмайди, бундай қилолмайман» (Йер 20:9).

Ассалому алайкум. Ҳозиргина юқорида сиз тинглаган оят қадимда Худованд йўлида яшаб, Худованд ва инсонлар орасида энг садоқатли ва меҳрибон пайғамбар Йеремияга тегишли. Худованд танлаган ҳамма пайғабарларга халқни Худовандга қайтариш хизмати топширилган эди. Улар халққа Худованднинг сўзларини етказар эдилар. Бироқ халқ кўп ҳолларда пайғамбарларга қулоқ солмай, ўз билганларидан қолмаганлар. Ҳатто уларни масхаралаган пайтлари ҳам бўлган.

Narrator 2 Шу сабабга кўра Йеремия пайғамбар «Худованд номини тилимга олмайман, Унинг номи билан сўзламайман», — дея қарор қилган эди. Бироқ юрагидаги Худованднинг каломи худди суякларига қамалган оловдай уни тинч қўймади. Ва, у Худованд каломини халққа етказди. Бу оятни аввал ҳам ўқигандим. Бугун сизларга ҳикоя қилиб берадиган гувоҳлигим худди шу оловга тегишлидир. Бугунги гувоҳлик юқоридаги оятнинг нақадар ростлигини исботлайди. Буни менга дўстим гапириб берган эди.

«Калом ўқишни жуда севаман. У менинг йўлларимга худди шамчироқдай бўлади. Қийналган пайтларимда менга йўл кўрсатади. Шундай бўлгани учун мен Йеремия пайғамбарнинг китобидан ички олов ҳақида ўқигандим. Уни ўзимда тасаввур қилишга ҳаракат қилиб кўрдим-у, аммо эплай олмадим.

Narrator 1 Бир куни шундай воқеа рўй берди. Мен қўшнилар ва бир иккита дўстларим билан суҳбатлашиб ўтирган эдик. Мен унчалик яхши билмайдиган бир қўшни ўз ҳаётидан, фарзандсизлигидан ҳасрат қилиб қолди. У жуда эзилган ва умидсиз аҳволда гапирарди. Ўша дамда ичимда нимадир содир бўлди. У гапираяпти-ю, Худованд менга: «Гапир», — деяётган эди. Мен атрофдагиларнинг ҳайрон бўлиб қарашидан, сўзларим катта бахс ва кўнглисиз тортишувга олиб келишидан қўрқиб, Худованднинг каломини ичимда сақладим. Шу пайт Худованднинг Каломи худди оловдай юрагимни ёндирди. Бу олов кейин суякларимга ҳам ўтди. У бутун вужудимни қамраб олгандай бўлди. Ўзимни худди ҳозироқ портлаб кетадигандай ҳис қилдим. Шу онда чидаб тура олмадим. Худованд мендан истаган нарсани гапирдим.

Narrator 2 Унинг қудрати, мукаммал йўли, инсоният гуноҳини ўзига олгани ҳақида гапирдим. Ҳамма худди қотгандай турарди. Мен гапиришдан ўзимни тўхтатолмасдим. Ўшанда мен эмас, мен орқали Муқаддас Руҳ гапираётган эди. Мен то гапимни тўхтатмагунимча ҳеч ким чурқ этиб оғиз очмади. Худованднинг каломи ўша қўшнининг юрагига ўқдай қадалаётганини ҳис қилиб турардим. Кутганимдай ўша куни сўзларим, Худованднинг каломи анчагина баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Бироқ, мен ҳотиржам эдим, чунки Худованд буюрган ишни қилдим. Шундан сўнг у қўшнини қайтиб кўрмадим. Улар кўчиб кетишди, деб эшитдим. У Худованд каломига қандай мунсабатда бўлганини билмайман. Унга ишондими, ишонмадими, бу ҳам номаълум. Бироқ, мен Худованд каломини ичда сақлаш қанчалик оғир бўлишини ўзимда ҳис қилдим. Йеремия пайғамбар ҳолатини тушундим. Унинг каломи нақадар қудратли эканига яна бир бор амин бўлдим.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top