3:42

Турмушдаги энг катта муаммолар

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Мен Лола сизлар билан сухбатни бошлаганимдан мамнунман. Турмуш қуриш осон, аммо турмуш кечириш қийин. Гарчи турмушингиз муҳаббат асосига қурилган бўлса ҳам инсондаги баъзи камчиликлар турмушимизнинг осон кечмаслигини таъминлайди. Муқаддас Калом турмушда бўладиган қийинчиликларни ҳамма инсонларга ҳос деб айтади. Бугунги кун психологларининг фикрича ҳар бир инсон худди табиатдаги қор парчасидек. Қор парчалари бир-бирларини такрорламаганидек, инсонлар ҳам кўриниш, характер, шахсияти билан бир-бирини такрорламайди. Эр-хотин турмушида муаммолар келтирадиган гуноҳ эса ҳар бир кишига ҳос нарса. Бу ҳақида Муқаддас Калом шундай дейди: «Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган, Худо эса содиқдир. У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.” Муқаддас Китобнинг бошқа бир жойида эса бундай оят бор: «Шунинг учун ҳар бир оғирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик…”

Турмушдаги муаммолар, гуноҳнинг қайси бир тоифасига мойиллигимиз, ёки танамиз хоҳишларига қаршилик қилолмаслигимизнинг ҳаммаси инсонларда учрайдиган темпераментга, уларнинг ўтган ҳаётига, одатларига боғлиқ бўлади. Юқоридаги сабаблар туфайли Муқаддас Руҳда юролмаймиз. Мана шу нарсалар айнан турмуш билан боғлиқ. Гуноҳга қаршилик қилолмаслигимиз, Муқаддас Руҳда юролмаслигимиз эр-хотинни Худо истаганидай шод-хуррам ва бахтиёр яшашига тўсқинлик қилади. Ўша юқорида санаганимиз гуноҳга мойиллик, тана хоҳишига бўйсуниш, ҳар бир инсоннинг ўтмиши ва улардаги одатлар эр-хотин орасида салбий муносабатларга ва дилхираликларга олиб келади. Биз Муқаддас Руҳга тўлиш ҳақида жуда кўп эшитганмиз, шу ўринда бир савол туғилиши табиий. “Муқаддас Руҳга тўлган одам ўзгариб қоладими?”

Агар киши Муқаддас Руҳга тўлса уни қандай биламиз? Муқаддас Руҳга тўлиш кишини юз кўринишини ўзгартириб ёки уни аввалгидан чиройли қилиб қўймайди. Муқаддас Руҳга тўлиш орқали киши ўзида сезмаган ички қобилиятларини кашф этади. Муқаддас Руҳ бу қобилиятларни ўзининг фойдаси учун ишлатади. Ундан ташқари кишини ички қулликдан озод қилади. Агар ҳар биримиз Муқаддас Руҳга тўлсак, бизнинг ҳис-туйғуларимизни шифолайди. Агар ўтмишда қандайдир воқеалар ҳис-туйғуларимизга ёмон таъсир кўрсатган бўлса, Муқаддас Руҳ бу ёмон таъсирни йўқотади. Бу эса ҳар куни яшашимизга катта ёрдам беради. Ахир ўйлаб кўринг, кун давомида ҳис-туйғуларимиз иштирок этмайдиган холат бормикан? Муқаддас Руҳга тўлган кишида Унинг самаралари ҳам кўринади. Бундай ҳолатда киши чин дилдан Худога мадҳиялар айтади, қалби шукроналикка тўлиб тошади. Бошқа ҳис-туйғуларга оид самаралар, шодлик, муҳаббат ва тинчлик ҳам кишида мужассам бўлади. Олимларнинг фикрича инсон ҳис-туйғуларининг маркази бу унинг юраги экан. Инсондаги ҳиссий нотартиблик киши организмининг жуда кўп қисмига таъсир кўрсатиши мумкин экан. Ҳиссий нотартиблик инсоннинг заифроқ аъзоларига биринчи бўлиб салбий таъсир кўрсатар экан. Докторларнинг фикрича 65 фоиздан 80 фоизгача бўлан ҳасталикларнинг ҳаммаси инсон ҳис туйғуларининг ёмонлашувидан келиб чиқар экан. Докторларнинг кабинетида инсон танасининг ички аъзоларини кўрган бўлсангиз керак. Хасад, рашк, жахл, нафрат, хавотир, айбдорлик ҳисси, қўрқув, афсус, ўз-ўзини оқлаш хоҳиши, асабийлашишлар кишида ошқозон-ичак ҳасталикларини, колитни, қон босими кўтарилишини, юрак муаммолари, инфарктлар, артеросклероз, буйрак ҳасталиги, бош оғриқлари, қанд касаллиги, артрит, бўқоқ ва касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Азизлар келгуси сухбатларимизда оиламизга хавф соладиган муаммолар ҳақида кенгроқ суҳбатлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top