3:19

Аёл гўзаллиги ва жозибаси у билан!

MP3

Ҳар бир аёл қадди-қоматининг гўзаллигини узоқ вақтгача сақлашни орзу қилади, шу жумладан, кўкрак гўзаллиги ҳам бундан мустасно эмас. Кўкрак аёл гўзаллигининг узвий бир қисми. Кўкракни қандай парваришлаш керак? Нима  қилса, унинг гўзаллигини сақлаш мумкин? Қуйида ана шу саволларга жавоб топасиз. Кўкрак парваришига қанчалик эрта киришсангиз, унинг кўркамлиги ва жозибадорлиги шунча узоқ давом этади, кўкракни ушлаб турган мушаклар эса ўз кучини йўқотмайди. Гидромассаж кўкрак парвариши борасидаги энг осон усул. Гидромассаж кўкрак эгилувчанлиги ва таранглигини сақлайди, қон айланишини яхшилайди, шунингдек, кўкрак терисига ижобий таъсир кўрсатади. Совуқ сув кўкрак парваришида энг самарали косметик восита ҳисобланади. Душ қабул қилаётганда сув оқимини кўкрагингиз устига тўғриланг, кўкрак устида сув билан айланма ҳаракатлар бажаринг.

Агар ноқулайликни ҳис этсангиз, сувни баданингизга ёқадиган ҳароратда қилиб, секин-асталик билан совутиб боринг. Кўкрак безлари саломатлиги. Косметологик муолажалар ва жисмоний машқлардан ташқари кўкрак саломатлиги ҳақида ҳам қайғуриш лозим. Шу боис ҳам ҳар бир аёл ўзи кўкрагини текшириб кўриб, бирор ўзгариш сезганида зудлик билан шифокорга мурожаат этиши керак. Бундан ташқари, 18 ёшдан бошлаб ҳар бир аёл йилига бир марта маммолог ёки жарроҳ кўригидан ўтиши лозим. Чиройли қомат. Кўкрагингиз нафақат чиройли, балки соғлом бўлишини истасангиз, қоматингизни доим тик тутиб юришни ўрганинг. Эгилган қомат, қийшайган умуртқа суяклари, осилган елкалар ҳатто энг чиройли кўкракни ҳам хунук ҳолга келтиради. Шу боис, кўкрак парваришида жисмоний машқларнинг ўрни муҳим.

Турникда бемалол осилиб, ўзингизни бўш тутинг.   Ана шунда мушаклар тортилиб, мустаҳкамланади, қон айланиши яхшиланади. Бошингиз устига қалин китоб қўйиб, хона бўйлаб юринг, китобни тушириб юбормасликка ҳаракат қилинг. Ана шунда қоматни тик тутиб юришга ўрганасиз. Девор, стол, стул, полга таяниб, «отжимание» машқини бажаринг. Бу машқларни 10-20 маротаба такрорлаш керак. Девордан 50 см узоқлашиб, қўлларингизни олдинга чўзиб, деворга таянинг ва деворни куч билан босинг. Машқларни бажаришдан олдин мушакларни қиздириш ва чўзиб олиш керак. Бу машқлар ҳафтасига 2-3 маротаба бажарилади. Муз ҳам ёрдам беради. Муз ҳам кўкрак териси ва мушакларига ижобий таъсир этади. Майда ажинларни текислаб, тешикчаларни камайтиради, шишларни бартараф этади. Ана шу мақсадларда музни тайёрлаш лозим.

Майдаланган петрушка устидан 1,5 стакан қайнатилган сув солиб, 30 дақиқа тиндириб қўйинг, совигач, лимон шарбати томизиб, докадан ўтказинг ва махсус қолипларга солиб, музлаткичнинг музхонасига солиб қўйинг. 2-3 ош қошиқ қуритилган ялпиз барглари устидан 1 стакан қайнаган сув қуйиб, 30 дақиқа тиндиринг, совигач, музхонага қўйинг. Ҳар куни эрталаб юзингиз ва кўкрагингизни муз бўлакчаси билан артиб олинг. Фақат музни қўйишдан аввал жуда қизиган ёки совқотган бўлмаслигингиз керак. Аёллик жозибасини узоқ вақт сақлаб қолишни истасангиз, юқорида айтиб ўтилган маслаҳатларга амал қилинг. Бизнинг суҳбатларимиз ва www.najot.com сайтимиз орқали аёллар учун ўта муҳим бўлган мавзудан тортиб, то майда аммо керакли бўлган нарсаларга эътиборингизни қаратамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top