3:25

Бушменлар ҳаёти 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳеч тасаввур қилганмисиз, бизнинг ҳаётимиз ва сўзлашувимиз бошқа халқларга ҳам жуда қизиқ ва ғалати туюлиши мумкин?! Ҳар бир халқнинг ўзига яраша одатлари, яшаш тарзи ва сўзлашув тили бор. Уларнинг ҳар бири бошқа халқларга қизиқарли бўлиб кўринади. Аммо бир турдаги одамлар борки, уларнинг яшаш тарзи ҳамма халқларникидан ҳам қизиқроқ, чунки уларнинг ҳаёти ер юзида илк инсонларнинг қандай яшаганидан дарак беради. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, бушменлар ҳақида гаплашгандик. Хўш, бушменлар қандай ва қаерда яшашади. Бу турдаги одамлар борлигини кўплар билишмайди ҳатто. Келинг, улар ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Улар ернинг жуда иссиқ ерида – Калахари чўлида яшашганлари боис, уларга жуда эрта ажин тушади.

Narrator 2 Бушменлар 45 ёшида жуда қари ҳисобланади. Кўпчилиги ҳатто шу ёшга ҳам етиб бормайди. Аммо бу ёшгача улар жуда самарали ҳаёт кечиришади. Билганларини бобо-бувилар невараларига ўргатишади. 40 ёшли бувалар ўғил бола невараларига қуш ва қуёнларни тутиш учун тузоқ қўйишни ўргатишади. Ўғил болалар ёғочдан камон ва ўқ ясашни ҳам боболаридан ўрганишади. Қизларга эса бувилари ҳаёт сабоғини беришади. Улар ўсмир ёшига етганида аллақачон чўлнинг қаеридан сув топиш мумкинлигини, ўсимликлардан қимматбаҳо сувни сўриб олиб, туяқушнинг бўш тухуми ичига тўплашни ва кўмиб қўйишни билишади. Бир кун келиб мана шу сув зарур бўлганида, кўмилган жойидан кавлаб олаверишади. Хўш, уларда уйланиш ёки турмушга чиқиш қандай бўлади?

Narrator 1 Бушменлар кўчманчи бўлгани боис, уларда деярли жиҳозлар бўлмайди. Хотинларини эса худди Тутей каби танлашади. Тутей шох-шаббалар ва ўтлардан ясалган чайласидан чиқиб кетар экан, хотини Бҳауга қарайди. Тутей Бҳауга жуда меҳнаткаш бўлгани учун уйланган. Бҳау ҳали бола бўлганидаёқ, Тутей қандай қилиб кундалик емишни топишини кузатарди. У тез-тез ёввойи қовунлар, анжирлар, бодринглар, картошкалар ва турли хил майда меваларни топиб келарди. Унинг топилмаларидан жуда ҳайратга тушарди. Уларда севги мана шундай бўлса керак. Нонуштага Тутей ёввойи қовун билан бир нечта калтакесак ейди. У нонуштадан сўнг қўлига ўқ ёйини олади. Бобоси унга ўқ учига қандай заҳар суртиш кераклигини ўргатган. Бу заҳарни улар қўнғиздан олишади. Агар ҳайвон катта бўлса, заҳар ўз кучини кўрсатгунча анча вақт ўтади.

Narrator 2 Бушменлар ўқни ҳам, ҳайвонни ҳам жуда қадрлашади. Чўлда егулик жуда кам бўлгани учун жуда эҳтиётлик билан ҳайвонга яқинлашиб, камондан ўқ узадилар. Тутей бир ҳайвоннинг ортидан бир неча кунлаб юриши мумкин. Бошқа бушменлар каби у ҳам чарчамай 20 мил югуриши мумкин. У омон қолиш ҳадисини жуда яхши ўрганиб олган. У жуда ақлли. Ҳар бир бели букилган майса, чўп унга кўп маълумотларни беради. Ер унинг учун олам-олам маълумот берадиган газета вазифасини ўтайди.

Кўпинча Тутей овга дўсти Тобаку билан чиқади. Улар болаликдан бирга ўсишган. Улар ўзларини барглар ва туяқуш патлари билан ўраб оҳиста овга чиқишади. Кун ботганида эса каттагина ўлжа билан уйга қайтишади. Бу ўлжа 59 кишилик кичик қабилага бемалол етади. Улар орасида талашиш, хасислик қилиш, очкўзлик бўлмайди. Калахари чўлидаги Бушменлар мана шундай ҳаёт кечиришади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top