3:10

Худованднинг табассуми (2 қисм)

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Кимнингдир сиздан мамнун бўлганини кўриш жуда ҳам ёқимли, бироқ Худованднинг сиздан мамнун эканлигини билиш бу – бахт. Бу бахтга эришиш учун Худовандни нима мамнун қилишини билиб олишимиз керак. Ўтган сафарги суҳбатимизда Худовандни мамнун қиладиган икки нарсани билиб олган эдик. Булар: 1. Худовандни ҳар ким ва ҳар нарсадан кўпроқ севиш. 2. Унга чин дилдан ишониш. Худовандни мамнун қиладиган учинчи нарса бу – Унга юракдан итоат этишдир. Чин юракдан итоат этиш қандай бўлади? Тасаввур қилинг, сиз бирор бир ташкилотда ишлайсиз. Сиз ишлаётган ташкилотнинг ўз қонун-қоидалари бор. Ундан ташқари бошлиқ ҳам баъзи нарсаларга амал қилган ҳолда ишлашингизни истайди.

Narrator 2 Ўша қонун қоидаларнинг баъзиларига амал қилиб, баъзиларига амал қилмай ишласангиз, бошлиғингиз ишингиздан қониқмайди. Оқибатда ишдан ҳайдалишингиз ҳам мумкин. Худди шундай, Худованднинг баъзи амрларига амал қилиб, баъзиларига амал қилмаслик бу итоаткорлик эмас, итоатсизликдир. Нуҳ пайғамбарни эсга олайлик. Худованд унга қандай кема қуришни аниқ қилиб айтганди. Унинг эни ва бўйининг узунлиги, баландлиги ва ҳатто нимадан ясалиши кераклигини ҳам айтганди. Нуҳ пайғамбар Худованд айтганларидан оғишмай, худди У айтганидай қилишга ҳаракат қилди. У 120 йил давомида Худованд айтганидай ишлади. Кеманинг ҳажмини, ҳом-ашёсини унга айтилганидай қилди. Бу итоаткорлик таҳсинга лойиқ. Айнан шунинг учун ҳам Худованд Нуҳдан мамнун бўлди.

Narrator 1 Бугун Худованд биздан кема қуришни сўраётгани йўқ. У биздан Каломида ёзилганларига амал қилишимизни истайди. Ўзи амр этганидек, Уни қаттиқ севишимизни, Унга ишонишимизни ва итоат қилишимизни истайди. Довуд пайғамбар ҳам Худовандга шундай деган эди: «Эй Худованд, қонун-қоидаларинг йўлини менга ўргатгин, уларни охиригача тутиб амалга оширайин!» (Заб 118:33). Биз фақат қилган ишларимиз билан эмас, ишончимиз билан ҳам Худони мамнун қиламиз. Ундан ташқари Худованд Унга хурсандчилик билан итоат қилишимизни истайди. Исо Масиҳ ҳам шундай деганди: «Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинг» (Юҳ 14:15).

Narrator 2 Худованднинг истаклари ўзгармаган. У қадимда, ҳали биз бунёд бўлмаган пайтимизда ҳам инсонлардан Уни севишларини, Унга ишонишларини ва итоат қилишларини истаган, У бугун ҳам биздан шуни кутади. Шу бугундан бошлаб ибодат қилинг: У сизга кучли ишонч, юрагингизга мўл-кўл севгисини берсин ва итоат қилишга ўргатсин. Сиздан фақат шундай қилишга истак талаб этилади. Буни чин дилдан истасангиз, Худованд албатта сизга табассум қилади. Сиздан мамнун бўлади. Шунда, ҳаётингиз равон, кўнглингиз ҳотиржам ва энг муҳими Худованднинг қўли сизнинг устингизда бўлади. Ҳаётда яшашдан энг олий мақсад ҳам мана шу – Худовандни мамнун қилиш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top