2:51

Зарарли одатлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бизнинг давримиз жуда шиддатли, техника тарққиёти ва илгарилаш даври дея мақтанамиз. Шундайликка-шундайку-я аммо замон илгарилаган сари, инсон маънавий ўсиши ҳам ҳавф остида қолмоқда-да! Бобо-бувилар ҳозирги замон ва невараларининг ҳаётини кўриб, ушлашга ёқа тополмай қолишади. Улар чиндан ҳам бугунги кун ёшларининг ҳаёти, юриш туриши, сўзлашувидан лол. Замон қанча илгарилаб, яшаш тарзи енгиллашган сари, ёшларнинг фикрлаш доираси, ҳаётга енгил қараши ҳам ортиб бормоқда. Ота-она мана шундай дунё ва одамлар ичида ўз фарзандини Худога маъқул келадиган қилиб ўстира олса, бу уларнинг энг катта ютуғи ҳисобланади.

Narrator 2 Шайтон болаларимизни биздан ўғирлаш учун пайт пойлаб юради, қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ва бошқа иллатларга тобелик унинг энг севимли «қармоқ»ларидир. Фарзандларимизга қилинадиган ҳужум шунчалар кучлики, унга қарши туришга ўзларининг кучлари етмайди. Бахтимизга, уларни қўллаб-қувватлаш учун биз ибодатларимиздан, маслаҳатларимиздан фойдаланишимиз мумкин. Бир томондан спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга болаларимиз ружу қўймасликлари учун ибодатни жуда эрта бошлашимиз яхши, чунки улар ёшликдан шу қопқонга тушишлари мумкин-да. Қизим 6 синфда ўқийди. Унинг синфидан бир болакайни биламан. У деярли кўчада юради, сигарет чекади, муштлашади ва безорилик қилади.

Narrator 1 Болаларимиз мана шундай бўлиб кетмалсиклари учун биз ота-оналар жуда ҳушёр ва доно бўлишимиз керак. Уларга ёшликларидан бундай ёмон иллатларнинг оқибатлари, уларнинг асл негизи ва кимнинг «қопқони» эканини тушунтиринг. Шу қопқонга тушмасликлари учун сиз ҳам ўзлари ҳам астойдил ибодат қилишсин. Ибодат билан ҳимояланган фарзанд ишончли ҳисобланади. Шайтон васваса қилганида унга қарши тура оладиган Худо Каломини, Муқаддас Руҳдан берилган фикрларни фарзандингиз миясига сингдиринг. Ҳаётининг заифлашган палласида ҳам ўзини Худовандга топшира биладиган фарзанд энг кучли фарзанддир. Бу борада қандай йўл тутишни билмаяпсизми? Муқаддас Каломга мурожаат қилинг. У ердан ҳамма саволларингизга жавоб топасиз.

Narrator 2 Муқаддас Ëзув шундай дейди: «…ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар» (1 Кор 10:31). Келинглар, болаларимиз ўзларини ҳимоя қилишлари учун ҳар бир қадамларини Худони шарафлаш истаги билан босилиши учун ибодат қилайлик. Фарзандингиз учун шундай ибодат қилинг: «Эй, Раббий сендан фарзандим ҳар қандай тобеликдан, айниқса спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар тўрига тушиб қолмаслиги учун сўрайман. Унинг руҳини мустаҳкамла, Уни ўзингга жалб қил, барча ишда Сенга суянишга ўргат, У юриши керак бўлган йўлни кўрсат, унга ўзини асраб, Сенга хизмат қилишни англат. Уни ўз тўрига илинтиришга ҳаракат қилаётган шайтон режаларини барбод қил».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top