2:59

Кечириш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум ғамхўр ота-оналар. Фарзанд тарбияси уни едириб-ичиришдан ҳам мураккаб ва тугамайдиган жараён эканини анча олдин тушуниб етганман. Бизни тинглаб турган меҳрибон ота-оналар ҳам буни тушуниб етган бўлишлари керак. Фарзанд ота-онасидан жуда кўп нарсларни ўрганиши керак. Ўх-хў уларни санаб чиқадиган бўлсак, бармоқларимиз ҳам вақтимиз ҳам етмайди. Бу сафар болаларимиизга уларга озор берганларни ёки бўлмаса кўнглини оғритганларни кечиришни ўргатиш ҳақида гаплашамиз. Фарзандларимизнинг бошқаларни кечира билиши бу ўзларининг ҳаётлари учун муҳим ва фойдалидир. Кечиримли бўлган киши кам касал бўлади, бундай одамнинг бағри кенг бўлиб, ёмон иллатлардан, ғазабдан ҳоли бўлади.

Narrator 2 Биз катталар оилада болаларимиздан кечирим сўрашларини талаб этамиз-у, баъзида ўзимиз уларни узоқ вақт кечирмай юрамиз. Улар бизни ҳафа қилганларида улар билан гаплашмаймиз. Аслида болалар кечирим беришни ота онадан ўрганишади-ку! Ë бўлмаса, кечирим сўрашни олайлик. Агар ота-она ўзи бир-биридан ёки фарзандларидан кечирим сўрамаса, болалар қандай қилиб кечирим сўрашни ўрганишади. Биз болаларимиздан кечирим сўрашга ўрганмаганмиз. Бу нарсани қабул қилиб бўлмайди, бундай бўлиши мумкин эмас, деб ўйлаймиз. Бироқ хато ўйлаймиз. Биз катталар ҳам хато қиламиз. Хато қилганимизда эса тан олиб, кечирим сўрашни ҳам ўрганишимиз керак. Агар болаларимизга нисбатан бирор бир хато қилган бўлсак, улардан ҳам кечириб сўраш керак бўлади.

Narrator 1 Шунда фарзандларимиз ота-оналари ҳам хато қилишлари мумкинлигини, бироқ хатосини тан олиб кечирим сўрашини билиб олади. Кейин эса ўзлари ҳам шунга ўрганишади. Хатосини тан олмай қайсар эшакка ўхшаб тургандан кўра, хатосини тан олиб, уни тўғрилаган афзал эмасми?! Агар бирон нарса учун болаларимдан кечирим сўрашимга тўғри келиб қолса, мен ҳар доим уларга: «Мен сизни кечирдим, деган гапларингизни кутаман», дейман. Буни улар мени кечиришларини истаганим учун эмас, аксинча, улар кечиришни ўрганишлари учун айтаман. Худди мен қилганимдай, болаларим бир бирлари билан урушиб қолишса ҳам, уларга «Мен сени кечирдим», — деган гапни айтишларини сўрайман. Кечириш бу – болаларнинг хоҳиши. Бошқаларни кечирмай, болаларингиз ўлимни у ёки бу кўринишда ҳаётларига кириб келишларига эшик очиб берадилар.

Narrator 2 Фарзандларингизга кимнидир кечириш кераклиги ҳақида тушунтирар экансиз, аввало улар учун ибодат қилинг. Кимдан хафа бўлган бўлса, ўша одамни кечириши кераклигини тушуниб етсин. Сиз айтмоқчи бўлган гаплар уларнинг юрагига кириб борсин. Кечириш ҳатто катталар учун ҳам қийин. Аммо сиз фарзандларингизга шундай тушунтиринг: «Аввалига бу унча осон бўлмайди, аммо кечиришга қарор қилгандан кейин кечиришни бошлаб, бизнинг ибодатимизга муҳтож янада кўп муаммоларни кўра бошлаймиз, юрагимиз ҳам бизни хафа қилган кишига нисбатан кўпроқ илийди.» Фарзандлар ота-оналарини ҳурмат қилишдан ташқари, улар фарзанд тарбиясида билиб-билмай қилган ҳатолари учун кечиришлари ҳам керак. Мана шуни болаларингизга ўргатинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top