3:11

Уй гуруҳлари 106

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан яна кичик уй жамоатлари ҳақида суҳбатлашсак. Азизлар, кичик уй жамоатларининг бошқарувчилари доимо икки омилга эътибор берсалар. Гуруҳнинг ўсиб бориши янада кучаяди деган фикрдамиз. Биринчиси, олиб борувчи доимо ўз бошқаруви остида бўлган гуруҳ ҳақида ғамхўрлик қилиши керак. Иккинчиси эса шу гуруҳ учун ибодат қиладиган яна бошқа биродарлар бўлиши керак. Хуллас, гуруҳларнинг гуллаб яшнаши ва ўсиб бориши учун кимлардир доимо ибодатда бўлиши керак.

Гуруҳ аъзоларининг хизмати самарали бўлиши учун гуруҳ бошқарувчиси жавобгар десак ҳам бўлади. Гуруҳ аъзоларининг самарали хизматлари туфайли гуруҳ ўсиб бориши ҳамда имонда мустаҳкам бўлиши олдиндан маълум. Ҳурматли биродарлар, Худованд учун олиб борилаётган ҳар қандай хизматда ибодат биринчи ўринда туради. Ҳеч қачон ўз ибодатларингизни қолдирманг, ибодат қилганингизда Худованддан сўранг, гуруҳ аъзолари бошқаларга Хушхабар етқазишда фаолроқ бўлиши учун. Ахир ҳар бир Масиҳга имон келтирган биродарларимизнинг энг олий мақсадларимиз ҳам шулардан иборат бўлади-ку.

Гуруҳ етакчилари ўзларининг далда беришлари ва гуруҳ аъзоларининг муаммоларини тушунишлари орқали бошқаларга ёрдам беришлари мумкин. Бундай вазифаларни бажариш учун эса кичик уй жамоатларининг бошқарувчилари гуруҳ йиғилишларидан бошқа пайтларда, гуруҳ аъзолари билан учрашиб гаплашишлари мумкин. Яна бир муҳим масала ҳақида сиз азизларга айтиб ўтмоқчи эдим. Гуруҳ аъзоларининг гуруҳингизда мустаҳкам ўрнашиб қолишини истасангиз, албатта уларга қандайдир хизмат беришингиз мумкин. Албатта гуруҳда хизмат турлари кўплаб топилади. Шу билан бирга берилган хизмат ҳақида доимо улар билан маслаҳатлашиб сўраб туриш, биродарларни янада илҳомлантиради.

Қийналиб қолган ёки оғир аҳволга тушган биродарлар билан доимо учрашиб, уларга далда бериш — гуруҳни бошқарувчисининг асосий вазифаси, деб айтишимиз мумкин. Бундан ташқари барча гуруҳ аъзолари бир-бирларининг яхши кунларида туй ва бошқа маракаларида аҳиллик билан иштирок этишлари, биродарларни ёлғиз эмасликлари ҳақида уларга белги беради. Янги имонга келган биродарларни ҳаётидан ва уларнинг яшаш тарзидан хабардор бўлиб туриш, ўз вақтида уларга тавба қилиш ва сувга чўмдириш ҳақида ўргатиш уларнинг руҳан мустаҳкам бўлишлари учун катта куч бағишлайди. Хуллас, азизлар, Худовандга муносиб хизмат олиб бориш ҳар биримизнинг ўз қўлимиздадир. Худовандда эса хизматимизга муносиб мукофотлар бор. Барчамиз ўзига яраша мукофот олишга ҳақлимиз.

Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим, манзилимиз: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top