3:21

Болаларнинг ўсишига ёрдам 269

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада, сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз ота-оналар, биз катталар ўз фарзандларимиз учун ва қолаверса бошқа болалар учун доимо ўрнак ҳисобланамиз. Шунинг учун ҳар бир ёши катта инсон, айниқса биродар, доимо ўзининг юриш-туриши ва яшаш тарзига катта эътибор бериши керак. Албатта биз бошқаларга намуна сифатида яхши ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишимиз лозим.

Айниқса бизнинг бошқаларга нисбатан меҳрибонлигимиз, ширин сўзлигимиз ва бошқа яхши сифатлар доимо болага кўриниб туриши керак. Шундай экан, доимо жаҳл чиқишдан қочишга ҳаракат қилиш лозим. Айниқса болалар биз ота-оналарнинг жаҳлини чиқарганида ҳам, ўзимизни қўлга олиб улар билан тинч ҳолатда, лекин жиддий гаплашишга одатланишимиз зарур. Тўғри, кўпинча болалар чидаб бўлмайдиган даражада жаҳлимизни чиқариши мумкин. Лекин на илож, барчасига чидашга тўғри келади. Сабаби, сабр-тоқат албатта келажакда ўзининг ажойиб ҳосилини беради, деб ишонишимиз керак.

Азиз биродарлар, ҳар биримиз ўзимизнинг болалик даврларимиздан ва ота-онамиздан қандай тарбия олганимиздан хулоса қилишимиз керак. Нафақат хулоса, балки ота-онамиз йўл қўйган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилишимиз зарур. Ҳар доим боланинг олдида ва бошқа инсонларнинг олдида ростгуй ва ҳақиқат талаб бўлишга уринишимиз керак, aлбатта бола келажакда ростгўй бўлиб ўсиши учун. Азиз биродарлар, эътибор берган бўлсангиз, баъзи пайтларда оддий гапимизда ҳам ёлғон ишлатишга тўғри келади. Келинг яхшиси ушбу фикримизни мисол билан кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Айтайлик, оиладами ёки ишхонадами, ким биландир тортишиб қолдингиз.

Кайфиятингиз унчалик яхши эмас. Шу пайт уйга келганингизда кимдир: “Яхшимисиз, кайфиятингиз йўққа ўхшайди” деб айтса, албатта кўпчилигимиз: “Йўқ, ҳаммаси яхши” деб жавоб қиламиз. Аслида бошқача жавоб беришимиз керак эди. Ёлғон гапиришнинг кичкина кўриниши ҳам аста-секин ўсиб боради. Энг ачинарлиси, бизнинг ҳаёт тарзимиз болаларимизга ҳам ўз таъсирини ўтқазади. Азиз ота-оналар, инсон бўлганимиз учун ҳам доимо хатоликка йўл қўямиз, лекин ҳар доим Худованднинг олдида тавба қилиб, атрофимиздагиларга нима учун шундай бўлганини тушунтириб беришга ҳаракат қилайлик.

Болаларимизни эса доимо ҳатто кичкина нарсада ҳам ростгўй бўлишга ўргатайлик. Азиз ота-оналар, Худованддан бир муҳим нарса ҳақида сўрашимиз керак. Яъни ўз оиламиз ва бошқалар билан тўғри муносабат қилишни ва ростгўй бўлишни Отамиздан сўрайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб боряпти, сизлар билан хайрлашишдан аввал сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com азизлар, мактубларингизни кутамиз. Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top