3:31

Руҳий ғалаба 272

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Азиз биродарлар, биз яшаб турган замонда одамларини нимагадир ишонтириш жуда қийин, албатта. Чунки, одамлар онггидаги инсоний ва дунёвий фикрлаш илоҳий бошқарув ҳақидаги тушунчаларни қабул қила олмайди ва уни қадимдан қолган хурофот, деб ҳисоблашади. Замон билан бирга одамларнинг онги ҳам ҳамнафас бўлиб ўзгариб бормоқда. Фақатгина ҳар бир инсон бир нарсани асло инкор эта олмайди.

Бу ҳам бўлса тирик Худованд. Худованд азалдан бор бўлган ва бундан кейин ҳам абадий яшайди. Бунинг устига оккультизм, сеҳргарлик, фолбинлик, халқ орасида кўп тарқалган амал бериш, амал олиб ташлаш каби жодулар, кинначилик, суфлаб қўйиш, зикр тушиш, қоқиб қўйиш ва ҳ.к.з.тарафдорлари одамларда қизиқиш уйғотган ва натижада кўпчилик ёвузлик сеҳр-жодусига қарши курашиш ўрнига, бу бидъатга қарам бўлиб уларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Телевизор орқали матбуот оммалари орқали одамларни бунга чорловчи омиллар жуда кўп. Ва уларнинг таъсири ҳам ўзига яраша бўляпти, деб айтиш мумкин.

Муқаддас Ёзувлар Худонинг муқаддас Каломи бу дунё ҳукм сураётган ёвузлик ҳақида жуда аниқ қилиб гапиради. Руҳий дунёда чиндан ҳам ёвуз кучлар борлигини, улар дунёга ва инсониятга катта таъсир ўтказиши мумкинлигини Каломнинг кўп жойларида ўқишимиз мумкин. Павлус уларни “ҳокимлар” яъни бошқарувчилар деб атайди. Янги Аҳднинг Римликларга китобини 8 боби 38 оятида бу сўз ўрнига баъзан жин-ажиналар, баъзан руҳий ҳоким ва ҳукмронликлар деб айтилганини эса Колосаликларга мактубининг 2 боби 15 оятида кўришимиз, яна баъзи ҳолларда ҳукмрон ҳокимият деб ёзилганини Титусга мактубининг 3 боби 1 оятида ўқишимиз мумкин.

Баъзида эса Худодан бошқа ҳар қандай ҳоким деб айтилган жойларни ҳам кўрамиз. Масалан, Эфесликларга мактуби 1 боби 21оят, Колосаликларга мактуби 2 боб 10 оятда шу каби сўзлар ишлатилган. Баъзи ҳолларда худди жинга йўллиққан соқов воқеасидаги каби ёвузлик кучини яққол кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақида Луқодан Хушхабар китобининг 11 боби 14 оятини ўқиб билиб олишингиз мумкин. Иблис ва унинг малайлари одамларнинг ҳаётини издан чиқариш ва уларни Худодан айириб, ўзига бўйсундиришдек олий мақсаднинг амалга ошиши учун бошқа кўплаб усулларни ҳам қўллайди.

Азиз радио тингловчи биродарлар, шайтон инсонни йўлдан оздириш керак бўлса, Худога қарши қилиб қўйиш учун ҳамма нарсани қилишга тайёр турибди. Шунинг учун Худованд билан бирга бўлиш ва Ундан донолик сўраш барчамиз учун сув ва ҳаводек зарур. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва керакли маълумотларга эга бўлинг. Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top