3:26

Руҳий ғалаба 228

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, эфирда яна бир эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугун мен сиз азизлар билан ҳаётимизда кўп учраб турадиган айрим иримлар ҳақида суҳбатлашмоқчи эдим. Худога қарши бўлган ҳар қандай иш гуноҳ саналади. Масалан, кўпчилигимиз бировнинг муҳаббатини қозониш, муваффақиятга эришиш, касаллик ёки омадсизликка қарши туриш, ёки ундан ҳимояланиш мақсадида уйингизда, машинангизда, бешикда қимматбаҳо тошлар, исириқ, туморлар, пичоқ, нон ёки бошқа турли сеҳр-жоду қуролларини сақлаган бўлишингиз мумкинмисиз ёки ўзингиз билан бирга олиб юрганмисиз?

Агарда ушбу саволимизга “ҳа” деган жавоб бўлса, Худованд олдида тавба қилишингиз керак, деб айтаман. Айниқса бизнинг мамлакатимизда шундай иримларга ишонадиган инсонлар кўплаб учрайди. Масалан, шифоловчи сувлардан табиблар ёки бошқа одамлар томонидан берилган сувлар, оби зам-зам Маккадан келтирилган ёки дам солинган сувлар буларнинг бари оддий нарсалардир. Азиз дўстлар, ахир ўзингиз ўйлаб кўринг: оддий сўв қандай қилиб инсонга шифо бериши мумкин? Яқинда телевизор орқали бир кўрсатувга гувоҳ бўлдим. Россиянинг ўрмонларининг бирида каттагина бир булоқ бор экан. Ушбу булоқнинг сувидан ичган одамлар турли хасталикларга шифо топаётгани ҳақида мухбир ҳамкасбимиз берилиб гапирарди.

Ҳаттоки булоқдан сув олиб кетиш мақсадида келган одамлар ўз навбатини кутиб, соатлаб туриб қолишаётган эди. Бундан хабар топган текширувчи лаборатория ходимлари ушбу сувдан олиб текшириб кўришади. Қарабсизки, сув шифобахш эмас, аксинча зарарли экан. Ҳа, азизлар, шифобахш сувлар йўқ, деб айта олмайман. Лекин бу давлат лаборатория текширувчилари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. Айрим сиҳатгоҳларда бундай сувлар мавжуд. Лекин улар ҳам идишда кўп туриб қолиши натижасида ўз сифатини йўқотар экан. Булардан ташқари лексикада “кинна” деган даҳшатли сўз ҳам бор. Балки кимдир ўзига, боласига кинна солдиргандирсиз ёки ўзингиз кинна солгандирсиз? Бундан ташқари қайтариқ қилиш, дам солиш ёки ўзингиз дам солган бўлсангиз, муқаддас жойларни, яъни азиз авлиёлар кўмилган қабристонлар ва бошқа муқаддас жойларни зиёрат қилган бўлсангиз, буларнинг бари фойдасиз нарсалардир.

Ҳатто айтишимиз мумкин, фойдадан кўра зарарлироқдир. Балки кимдир ушбу гапларимиздан хафа бўлиб жаҳли ҳам чиқаётгандир. Лекин Худодан бошқа ҳақиқат йўқлигини тан олишимиз керак. Барча хасталикларни шифолайдиган бу тирик Худодир. Азизлар, турли хил иримлар устидан руҳий ғалабага эришамиз деган ниятда ҳар бирингизга жангда ғолиблик ёр бўлсин, деб қоламиз. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзилига мактуб йўлланг. Манзилимиз: dilkash@najot.com яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top