3:26

Исо Масиҳ ибодат мисолидир

MP3

Худо Ўзини, Ўғли – Исо Масиҳ орқали кўрсатди. Инсон сифатида, Исо бу заминда 30 йилдан зиёд яшади. «Калом инсон қиёфасига кирди. Ва биз аро маскан қилди…» дейди (Юҳанно 1:14). Исо айтгани ҳақида ўйлаб кўринг. У Худонинг Ўғли эканлигини айтади. У буни Ўзининг ажойиб хизмати билан, шифокорлик ва ҳукмронлик қудратини намоён этиб тасдиқлади. Исонинг ўлими ва қайта тирилиши ҳақида ўйлаб кўринг. Муқаррарки, Худо Ўзини, Ўз Ўғли орқали зоҳир этган. Худо Ўзини бу дунёга Исо Шахсида келиб намоён этиб очди. Худо белгиланган вақтда, Исо Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатни қабул қилган баъзи инсонларга, Ўзини Муқаддас Руҳ орқали намоён этди. «Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради» (Римликларга 8:16).

Худонинг Руҳи ҳар қайси имон келтирганни янги шахс қилади. Худо бошқалар учун қилганини, У сиз учун ҳам қилиши мумкин. Агар сиз, ўзингизни Унга ишониб топширсангиз, У сизга Ўзини Ўз Руҳи орқали очади. Ҳақиқий Худога хизмат қилинг. Ибодат қилинг ва Худонинг Руҳи сизнинг руҳингизга қўшилиб, гувоҳлик бериб турсин. Агар сиз Унинг ҳукмронлигига бутунлай ўз ҳаётингизни бўйсундирсангиз, унда сизга бошқа ҳеч нимани тушунтириш ва исбот қилишнинг ҳожати йўқ. Сиз Ҳақиқий Худонинг борлигини билиб оласиз!

Шогирдлар Исога: «Раббий… бизни ҳам ибодат қилишга ўргат» (Луқо 11:1) деб айтишган эди. Биз яхшироқ ибодат қилишни Кимки яхшироқ ибодат қилса, Ўшандан ўрганиб олишимиз мумкин. Шунинг учун келинг, Исо бизнинг Устозимиз бўлишига рухсат берайлик. Исо Ўзининг шогирдларига, улар фарзийларга ўхшаб, ибодат қилмасликларини буюради (Матто 6:5). Улар ибодатхоналарда ва кўчаларнинг бурчакларида ибодат қилишган. Халқ олдида ибодат қилиш нотўғрими? Йўқ, албатта! Исо фарзийларни, улар халойиқ олдида ибодат қилишгани учун койимаган. У уларни фақат одамлар кўриши учун ибодат қилишганига койиган. Халқ олдида ибодат қилиш мумкин. Исо халқ олдида ибодат қилган. Ва У Ўзини одамлар олдида кўрсатиш учун ибодат қилмаган.

Шундай ибодат қилувчилар борки, ўзларининг ибодатлари билан одамлар гуруҳини Худонинг ҳузурига олиб кира оладилар. Улар инсонларнинг фикрларини Раббий томон йўналтиришга қодир. Биз бундай муттасил ибодат қилувчиларга қандай муҳтожмиз-а! Оммавий ибодатларда ўзингиз ёки бошқа одамлар ҳақида ўйламасликка қандай ўрганса бўлади? Бунга ошкора ибодат қилиб, ўрганиб бўлмайди. Бунга фақат яширин ибодатда, шунингдек, биз, ўз фикрларимизни Худога йўналтиришни ўргатадиган Худо ва Унинг Руҳи билан танҳолигимизда ўрганса бўлади. Ва фақат ўшандагина, биз одамлар муҳитига кириб ибодат қилаётганимизда, бу худди биз яширин ибодат қилаётганимиздек бўлади. Агар биз, одамлар бизни эшитаётганини билсак ҳам, бизнинг фикрларимиз Раббийга қаратилган бўлади. Шунда биз одамлар даврасида Худо билан танҳоликда бўламиз.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top