3:46

Унинг номи билан сўрасак, ўшанда бажаради

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз ўрганганимиз асосида қандай ибодат қилишни тушунган бўлсак, ишонишимиз керакки, Худо ваъда қилганини бажаради ва қачон биз Унинг номи билан сўрасак, ўшанда бажаради. Ўзининг Каломида Худо кўп ваъдалар берган. Агар биз Унинг Каломига шубҳа қилсак, биз Унинг Исмини ҳақоратлаймиз! Биз қуйидагича фикр юритамиз: Худо бизга Ўз исми битилган чек берадию, биз бўлсак у биз учун етарли пулга эгалигига ишонмасдан уни олиб, банкка боришдан бош тортамиз. Павлус айтади: «Чунки Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топур» (Римликларга 10:13). Исо айтади:«Сизлар ибодат қилиб, ишонч билан нимаики сўрасангиз, эришасизлар» (Матто 21:22).

Худо айтади: «Чунки Мен – Худованди Карим, сенинг Шифокоринг» (Чиқиш 15:26).

Эй имонли, Худонинг фарзанди, бу ваъдаларни қабул этиб, Худонинг исмига ибодатда мурожаат қил ва У жавоб беради! Худонинг Каломида кўп бошқа ваъдалар ёзилган ва У бизга уларни кўрсатади. Сиз бу ваъдаларга шубҳа қилмаябсизми? Ёки Худо Каломининг асллигига сиз шубҳаланяпсизми? Ҳар қандай шубҳангизни ҳайданг, адолат Унда ва ҳақиқат Унинг исмида. Унга ибодатда келинг. Ишонч билан келинг. Унинг исми ҳаққи келинг! Биз одамларга тез ишонамиз. Биз шифокорлар, вазирлар, дўстларимиз, ҳатто сиёсатчиларнинг сўзига ишонамиз, лекин биз Худога катта мушкуллик билан ишонамиз. Агар инсоний исмларни Худонинг Исмидан кўра кўпроқ эъзозласак, қандай қилиб ўз ибодатимизга Худодан жавоб олишимиз мумкин, агар одамнинг сўзига Худонинг ваъдаларидан кўра кўпроқ ишонсак, биз қандай ибодат қилаётганимизни билмаймиз. Худонинг номида бизга берилган Унинг ваъдаларига биз тўлиғича ишонмаяпмиз!

Инсоннинг исми унинг обрўси ҳақида гапиради. Гарчи исмингиз сиз ҳақингизда, сиз қандайлигингизни гапирмаса ҳам. Сиз ўзингиз ўз исмингиз ҳақида гапирасиз. Одамлар: «У самимий бўлолмайди,» – деб айтади. Сиз шу исмга – носамимий исмга лойиқсиз. Ва энди, сиз айтишингиз мумкин: «Бу менинг исмим эмас. Менинг исмим – Самимий». Лекин бу билан ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз, чунки сиз ҳақингизда сизни билганлар гапиряпти.

Муқаддас Китоб шундай дейди: «Сенинг Раббинг бўлган Худонинг исмини беҳудага зикр этма» (Чиқиш 20:7). Биз Худонинг исмини эътиборсизлик билан айтганимизда ёки буни Унинг шуҳрати учун айтмаганимизда, беҳуда тилга олган бўламиз. Бунинг номи «қасам» ёки «ҳақорат». Биз Унинг номини беҳуда тилга оламиз ва биз Уни шундай оз ҳурмат қилар эканмизки, Унинг номини жирканган пайтимизда ёки тасодифлар пайтида тилга оламиз. Агар биз Унинг номини сажда учун эмас, балки ўзимизнинг эҳтиросларимизда тилга олсак, биз Худо номини ҳақоратлаган бўламиз. Демак биз Унинг номини эъзозлашга лаёқатсизмиз.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top