3:59

Худонинг шохлигини излаш

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Кўпчилик аёл ва эркаклар ўз ҳаётларида режалар қуришади. Улар шифокор ва адвокат бўлишни хоҳлашади. Улар бой ва таниқли бўлишни хоҳлашади. Улар ўйлайдиларки, уларнинг ҳаёти чиройли бўлганида, ўшанда улар ўз мақсадларига эришадилар. Улар Шоҳлик қурувчилардир!

Айрим одамлар ўз ҳаётларида режа қуришмайди. Улар шоҳлик қураётган кучли одамларни топиб, уларнинг ёрдамини сўрашни афзал кўришади. Улар бу қурувчиларнинг режаларига қатнашчи бўлишдан ўзларига бахт топадилар.

Бу айнан масиҳийнинг қилаётганидир. У ўзининг хусусий шоҳлигини қурмайди. У ўзи қилган буюк меҳнати воситасида танилган бўлишга интилмайди. Аксинча, у Худонинг шуҳратини ва Унинг Шоҳлиги келишини излайди. У доимо ибодат қилади: «Сенинг Шоҳлигинг келсин», – деб. Унинг ягона хоҳиши яқинлашиб келаётган шоҳликка ўз ҳиссасини қўшиб қўйишдир. У нафақат бунинг учун ибодат қилади, балки у Исонинг Буюк Топшириғини бажаришга чиқади.

Имонлининг ибодатида жуда муҳим бир нарса имтиёзли ўрин эгаллаши керак. У доимо шундай ибодат қилиши керак: «Раббим, мен ўзимнинг эмас, Сенинг Шоҳлигингни қурай!». Кўп имонлилар жуда банд, аммо улар Худонинг шоҳлигини эмас, ўзларининг шоҳлигини қуриш билан банд. Худо Шоҳлигига ўхшаган салтанат йўқ. Худога ўхшаган Шоҳ йўқ. Худо Шоҳлиги бўлган, ҳозир ҳам бор ва шунингдек яқин келажакда келади. Худо Шоҳлиги ҳозир кўринмаётган бўлса ҳам, яқинда кўринадиган бўлади. Худо Шоҳлиги ичимизда (имонлиларнинг юракларида), аммо унинг шуҳрати атрофимиздадир. Худо Шоҳлиги биз ибодат қиладиган биринчи саволлардан биридир. Бу устиворлик Худонинг солиҳлиги билан баробардир. Нима учун? Худонинг Шоҳлиги солиҳликдир. Худо солиҳлиги! Шунинг учун, кимки Худо Шоҳлигини изласа, Худонинг солиҳлигини излайди. Кимки Худонинг солиҳлигини изласа, Худонинг Ўзини излайди. Сиз Худони, Унинг солиҳлигидан ажрата олмайсиз. Чунки, буларнинг бари бирга… Сенинг исминг, Сенинг Шоҳлигинг, Сенинг солиҳлигинг. Сиз бошқаларсиз бирига эга бўлолмайсиз. Кимки буларни бошқа ҳамма нарсалардан устун қўйиб излаётган бўлса, демак у тўғри ибодат қиляпти.

Худо Шоҳлиги қаерда? Самодами? Ҳа, самода. Заминдами? Ҳа, заминда бўлади. Инсондами? Албатта, лекин фақат Масиҳни қабул қилганларда.

Бу қандай бўлиши мумкин? Яхши, келинг кузатиб чиқамиз. Шоҳлик фуқароларда улар яхши фуқаро бўлгунларига қадар бўлиши керак. Пешволар куч билан бошқарганининг кўп мисоллари бор. Уларнинг фуқаролари итоат этишган, чунки улардан қўрқишар эди. Аммо уларнинг ҳар бири Шоҳлигини йуқотган, чунки уларнинг Шоҳлиги инсонлар қалбида бўлмаган. Шундай қилиб, улар исён қилишар ва ҳукмдорни ўзгартирар эдилар. Унинг ўрнига улар ишонган ва севганлари ўтирар эди.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top