3:12

Шайтон стратегияларининг турлари 4 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Шайтон ни ўсиши ва шаклланишига раҳбарлик қилиб, инсон донолигини Худонинг ваъҳийларидан юксакроқ қилиб кўрсатишга уринади. Кўпгина сиёсий, маърифий ва халқаро бизнес раҳбарлари бу ёлғонни қабул қилдилар, шу сабабдан улар масиҳийларнинг устидан куладилар. Ғарб мамлакатларида шайтон бор имкониятларини, айниқса ўқиш–ўқитиш доирасида ва оммавий ахборот воситаларини ишлатиб, Муқаддас Китобни бадном қилишда давом этмоқда.

Дунёвий инсонпарварлик кучлари қатъийлик билан масиҳийча имоннинг аҳамиятини сиқиб ташлаш ва камситиш учун тўлиб тошган ва рахбарлар лавозимига номзоднинг имони ҳақида очиқчасига эътироф этишидан кўра, кўпроқ уни ёлғон гапиришига йўл қўйиб берадилар.

Душман, ким ўзининг имони ҳақида гапирса ўзини катта хавф остига қўяди, — деб огоҳлантиради. Масиҳийликни йўқ қилишга ҳаракат қиладиган қора кучлар фақат бир нарсани исташади, у ҳам бўлса — Масиҳнинг севгиси ўз номини айтишга журъат этмаслиги. Бугунги кунда жамият ва айниқса оммавий ахборот воситалари, Жамоатнинг маънавий негизларини қатъийлиги учун кучли ҳужумга киришмоқдалар. Худони дунёдан соқитликда айблайдилар ва дунёнинг полициячиси деб аташади, жамият Худони умуман эътиборга олмасликка ҳаракат қилади. Джон Александр ўзининг бу дунёнинг тазйиқи ҳақидаги китобида, Жамоатдан узоқлашиш одамларда бўшлик ва ҳаётнинг фойдасизлиги ҳақида ваҳимали фикрни уйғотади, — деб таъкидлайди.

Кимдир айтганидек, “агар ўлим учун асос бўлмаса, унда нима учун яшаш керак?”. Қаердадир, ярим йўлда биз қаҳрамонларча ҳаракат қилишга тайёр бўлишни шинамликка ва “замонавий қулайликларга” алмаштирдик. Худди кондиционерга эга бўлган одамлар ўлим йўлдоши бўлган чириётган ҳиддан ҳавони тозалагандек.

Худо адолатли ва тақвадордир. Худодан қўрқув — барча доноликнинг бошланиши. Воқиф, қудратли ва ҳар ерда ҳозир Худованд — марҳаматдир. Худованд марҳаматдир, чунки У бизнинг ҳаётимизга кириб келиб, ўзимизни яксон қилиш мойиллигига қарши озод қилишга қобилият бериш учун етарлича мукаммал кучга эга.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top