Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Бир номаълум муаллиф эътиборимизга шундай бир тасаввур қилинадиган саҳнани таклиф қилди. Шайтон халқаро конференция йиғди. Ўзининг қоронғулик фаришталарига қаратилган табрик нутқида у шундай деди: — Биз одамларга Инжилни ўқишни ва ҳақиқатни билишни тақиқлай олмаймиз. Биз ҳатто уларни оиласига нисбатан бўлган севгисидан воз кечишга мажбур қила олмаймиз. Бироқ, биз бошқа бир нарса қилишимиз мумкин, уларни Масиҳга нисбатан яқин ва доимий бўлган муносабатларини ривожланишига йўл қўймаслигимиз мумкин. Агар одамлар Исо билан мустаҳкам алоқа боғлашга эришсалар, бизнинг улар устидан бўлган ҳукмронлигимиз қулайди. Шунинг учун улар жамоатга бораверсинлар ва осойишта ҳаёт кечираверсинлар, бироқ Исо Масиҳда шу қимматли муносабат тажрибаларига эга бўлмасликлари учун уларнинг вақтини ўғирланг. Қоронғулик фаришталари, мана шуни мен сизларга буюраман. Қутқарувчиларига интилмаслиги учун ва кун мобайнида У билан бўлган ўша ҳаётий муҳимликка эга муносабатларини сақлаб қололмасликлари учун уларни чалғитинглар. — Уни қандай бажариш керак? — сўрашди ёвуз фаришталар.
— Уларни муҳим бўлмаган ишлар билан банд қилинг ва ақл–идрокини банд этиш учун сон–саноқсиз режа ва масалаларни ўйлаб чиқаринг — деди У. — Уларни қарз, қарз, қарз олиб, сарф қилиш, сарф қилиш, сарф қилишга мажбур қилинглар. Улар ҳоҳлаган нарсаларини сотиб олиш имконига эга бўлиши учун аёлларни ишга чиқишларига ва эрларини эса ҳафтасига олти ёки етти кун ўн–ўникки соатдан ишлашларига ишонтиринг. Уларга болалари билан вақтларини ўтказишга йўл қўйманг. Оила бир бутун бўлмай қолганда, у ота–онанинг ишига боғлиқ бўлиб қолади. Масиҳнинг майин овозларини эшитмасликлари учун, уларнинг идрокини банд этинг. Уларнинг столларини газета ва журналлар билан тўлдириб ташланг.
Туну кун уларнинг ақл–идрокини янгиликлар билан тўлдириб ташланг. Машинада кетаётиб уларни эътиборлари реклама пештахталарига қаратилсин. Жонларини қутқариш билан банд бўлишсин. Бироқ уларда Масиҳ кучини излашга вақтлари бўлмаслиги учун уларнинг ҳаётларини турли эзгу ниятлар билан тўлдиринг. Ўшанда эзгу ниятлари учун улар ўз кучлари билан хизмат қилиб, соғлиқлари ва оилавий бирликни қурбон қиладилар. Конференция ниҳоясига келди. Қоронғулик фаришталари тезлик билан топшириқни бажаришга киришдилар, яъни масиҳийларни ҳар ерда банд бўлишлари учун мажбур қилишга, шошилишга, улгурмасликка ва сарф қилишга, сарф қилишга ва яна сарф қилишга!
Душманнинг ташқи тактикасини сезиш деярли енгил, аммо душманимиз, шайтон, ишлатадиган ички усуллар билинмас ва ишида мақсадга етиш учун анча фойдали бўлади.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.