3:15

Касалликнинг психологик сабаблари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум азиз тингловчи. Бугунги суҳбатимиз давомида сиз кутмаган янги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик. Инсон ҳаётида истасак-истамасак турли хил ҳасталиклар билан дўстлашади. Бунга фақат инсоннинг ўзи сабаб бўлиш ҳеч ким сир эмас. Оддийгина шамоллаш, ангина, тинимсиз бош оғриқлари, қўл ва оёқ оғриқлари ортида психологик сабаблар борлиги ҳаёлимизга ҳам келмайди. Оғир ҳасталиклар манбаи қаерга яширинган? Қуйида мутахассисларнинг энг кенг тарқалган касалликларнинг асосий сабаблари ҳақидаги фикрлари билан танишасиз. Ангина – ўз фикрини айтишдан қўрқиш, каръерани ўйлаб ёки бошқаларнинг фикрини деб ўз хоҳиш-истагини топташ.

Narrator 2 Артрит – маъсулиятни ўз зиммасига олишни хоҳламаслик, ҳар қандай ҳиссиётларни тийиш. Астма – онгсиз равишда ҳаётдан қўрқиш, она билан зиддият, ўзини ёқтирмаслик. Атеросклероз – хурсандчилик етишмаслиги, ўжарлик, ҳаётга бўлган салбий муносабат. Варикоз – ҳаётда нотўғри танланган йўналиш. Ишга кўмилиб кетиш, эзилиш, келажакдан қўрқиш. Жигар ёмон ишласа – жаҳл, жиззакилик, ғазаб, аламли фикрлар. Юксак чўққиларни забт этган кишилардан норози бўлиш. Ошқозон яраси ва гастрит – турмуш шарт-шароитларидан қўрқиш, содир бўлаётган воқеаларни ҳазм қилолмаслик, мужмаллик. Мутахассисларнинг фикрича, кўпгина касалликлар манбаини қаноатлантирилмаган эҳтиёжлардан қидириш керак экан. Ëлғиз кишилар кўпинча бош оғриғи, эндокрин тизим ва ҳазм қилишга оид муаммолардан қийналишади.

Narrator 1 Моддий эҳтиёжнинг етарлича таъминланмаслиги ҳам баъзи касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Етарлича овқатланиш, турар жой, маълум ижтимоий таъминот кишига ҳотиржамлик бағишлайди. Моддий эҳтиёждан қониқмаслик эса кўпинча ошқозон-ичак йўли касалликларига олиб келади. Шундай экан, танангизни турли ҳасталиклардан ҳимоя қилиш учун энг аввало руҳингизни ижобий ҳолатга тўғирланг. Сўзларингиз сизга ўлим эмас, ҳаёт келтирсин. Ҳаётда қанчалик қийинчиликлар бўлмасин, уларга тўғри кўз билан қаранг. Ортиқча стресслар ва тушкунлик онгингизни ва танангизни заҳарлашига йўл қўйманг. Ҳаётда стрессларга сабаб бўлувчи баҳоналар талайгина. Соғлом бўлишни истасангиз, нохуш вазиятларга қарши тура олишни ҳамда улардан ҳаддан ташқари таъсирланмасликни ўрганинг.

Narrator 2 Масалан: тирбанд йўл туфайли, ишга кеч қолаётган бўлсангиз, вазиятни ўзгартириш қўлингиздан келмайди. Лекин унга нисбатан муносабатни ўзгартириш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, кечаси қандай таом тайёрлаш тўғрисида ўйланг. Ёки ажойиб таътилни ҳаёлингизга келтиринг. Нима бўлганда ҳам чалғишга ҳаракат қилинг. Агар шундай ҳолатларга тез-тез тушадиган бўлсангиз, қўлингизни банд қиладиган бирорта буюмни ўзингиз билан олиб юринг. Масалан, темир соққа, резина шарча ёки ёнғоқ. Соққа, ёнғоқни кафтингизда думалатинг, шарчани сиқинг. Бу тинчланишнинг синалган усули. Кафтда биологик фаол нуқталар кўп бўлгани учун рефлексотерапия ҳам ишга тушади. Хуллас, соғлом бўлиш ўз қўлингизда. Маслаҳатларимизни ёдда тутиб, бизни тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top