3:28

Тайёрланган ота-она

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Инсон ҳаётида фарзанд Худованддан бериладиган энг ширин неъмат. Жуда кўпчилик бу неъматга эришади. Баъзилар бу неъматни қадрламайди, бошқалар эса тирноққа зор. Худованддан худди шу неъматидан бебаҳра қилмаслигини туну-кун илтижо қилиб сўрайди. Бугун Худованд ота-онани фарзанд учун қандай тайёрлаши ҳақида суҳбатлашамиз. Иброҳим пайғамбар ҳаёти ҳақида эшитгансиз, шундайми?! Муқаддас Каломда у ҳақида шундай ёзилган: «У юз ёшга яқинлашганда, ўзининг бадани мажолсизлашганини ва Соро бибининг пуштдан қолганини била туриб, имонда заифлашмади. Худонинг ваъдасидан эса имонсизлик қилиб шубҳаланмади, балки Худога ҳамд-сано айтиб, имонда маҳкам турди. Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди. Ана шу ишончи туфайли у Худо олдида оқланди. »

Narrator 2 Нега бугун жуда кўп оилалар фарзандсиз? Нега уларнинг илтижолари қабул қилинмаяпти? Фарзанд тилаётган ҳар бир оилада Худованднинг хоҳиши бор. Уларнинг ҳолати бир-бириникига ўхшамайди. Иброҳим пайғамбар ҳаётидаги шундай кутиш ҳам уларникига ўхшаб кетса ажаб эмас. Аммо у фарзандни жуда кўп кутди. Сабр билан кутди. У анчагина ёши ўтиб қолганида Худованд унга ўғил ваъда қилди. Шу ваъдадан кейин ҳам Иброҳим пайғамбар 25 йил кутди. Худованднинг ўз вақти келганида, У Соро ва Иброҳимга ваъда қилинган ўғилни берди. Худованд ҳеч қачон кеч қолмайди. У ҳамма нарсани ўзи режалаштирган пайтда амалга оширади. Худованд ўз бандасига ўғил берадиган пайт келгунича, У ўша бандасини ўзи билан муносабатда шакллантирди.

Narrator 1 У Иброҳим пайғамбарнинг характерини шакллантирди. Унинг Худовандга бўлган муносабатини мустаҳкамлади ва тўғрилади. Ўшанда кутиш чоғида Иброҳим пайғамбар Худодан нолимаган дейсизми, Ундан ўғил ваъда қилганини эслатиб, ўкинмаган дейсизми? У ҳам инсон эди. У ҳам биз бугун қилишимиз мумкин бўлган хатоларни қилган, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам у Худованд Ўз ваъдасида туради деб ишонди. Худованднинг ваъдасига иккиланмади. Унга ишонишда давом этди ва кутди. Ишаё пайғамбар ҳам Худованд ҳақида шундай деган эди: «Унутманг Худованднинг қўли қутқаришга калта эмас. Унинг қулоқлари ҳам эшитмайдиган даражада оғир эмас. аммо сизнинг қилмишларингиз сизни Худованддан ажратиб қўйган. Ва гуноҳларингиз Унинг юзини сиздан тўсиб қўйган. Шунинг учун ҳам У сизни эшитмайди» (Ишаё 59:1-2)

Narrator 2 Худо билан инсон ўртасидаги муносабатда банданинг характери Худованд кутганидай ўз ўрнида бўлмас экан, Худованд банданинг юрагида ишлайди. Бироқ Худованд фарзанди Унга ишонар экан, У барча ваъдаларини амалга оширади. Худованд ҳаётимизга берган ва бераётган ҳар битта деталлар муҳим. У бизга ҳаётимиз давомида жуда кўп бор эслатмалар беради. Бироқ биз уларни пайқаймизми? Уларга Худованд кутганидек жавоб берамизми? Имонимиз бугун қай даражада? Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Бугун фарзанд келиши кечикаётган бўлса, бу Худованд келажакда ҳаётингизда нимадир қилмоқчи эканидан даракдир балки. Ҳеч қачон Худованднинг қудратига шубҳа қилманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top