3:15

Худо хизматида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳар доим Худованд билан бирга бўлиб, Унинг иноятидан, марҳаматидан татиб кўрган кишлар, умрларининг охиригача Худованд иродасини ўйлаб яшайди. Қуйида биз сизларга шундай инсонлар ҳаётида Худованднинг ўрни ҳақида суҳбатлашамиз. Улардан бири Давид Ливингстон. У Худовандни чин дилдан севадиган инсон бўлиб, Африка қитъасига хушхабарчи ва доктор сифатида борган. У ўзининг хизматини шундай таърифлайди. «Мен ўз хизматимни Худога қурбонлик деб атамайман. Бу Худованд шарафига қилиган хизмат. Худованднинг менинг ҳаётимда амалга оширганларига жавобан миннатдорчилик, деб биламан. Исо Масиҳ ҳам буюк Хушхабарчи ва Шифокор бўлган эди. Мен ҳам Унга тақлид қилаётган ожиз бир бандаман.»

Narrator 2 Худовандни чин дилдан севганлар ва Унинг иродасини билганлар Худованд ҳақида шундай дейдилар: «Мен шу хизмат ичида ўласам ҳам розиман. Мен ҳали ҳам бойлик ва осон ҳаётдан кўра, камбағал бўлсам ҳам Худо ҳизматида бўлишни маъқул кўраман.» Кейинги Худовандга хизмат қилган кишилардан бири бу – Жим Эллиот. У жанубий Америкадаги Куичуа Ҳиндулари орасида хушхабар тарқатганлардан бири. У ҳаётидаги ҳамма дунёвий нарсаларни самодаги мукофотга алмашишга тайёр эди. У ҳақида бир неча йиллар олдин эшитган эдим. У Худованд хизматига киришиб, Куичуа ҳиндулари қишлоғида яшади. Уларга Худованд хушхабарини етказишга ҳаракат қилди. Бироқ, афсуски, уни ўлдиришди.

Narrator 1 Кейинчалик, Жимнинг аёли фарзандларини олиб, турмуш ўртоғини ўлдирган ҳиндулар олдига борди. У ерда эри бошлаган ишни давом эттирди. Фарзандлари билан бирга Худованд хизматига астойдил киришди. Бир неча йиллардан сўнг, ўша ерда ҳам ҳиндулар Масиҳ нажотига эга бўлдилар. Худо суйган бандаларидан яна бири бу – Боб Пирс. У шундай ибодат қилишни ёқтирарди: «Худованд қалбига озор етказган нарсалар менинг ҳам юрагимга озор етказсин.» У ҳаётини Худовандга топшириб, ўз истакларини, фикрлашларини Худовандники билан мослаштирди. У ҳатто фикрларида ҳам итоатсизлик қилмади. Шунинг учун Худованд уни Ўзи севадиган инсонларга ғамхўрлик қилиш учун танлади. У муҳтожларга ёрдам берадиган «Ворлд Вижин» ва «Самариялик халтаси» деган ташкилотларга асос солди.

Narrator 2 Освалд Смит – У ҳаётида Худованднинг режасини кўришни, Худованд режаларини бажаришни қаттиқ истаган кишилардан бири эди. У тез-тез ибодатда Худовандга шундай дерди: «Эй, Худовандим. Ҳаётимда Сенинг ироданг бўлишини истайман. Мен қаерда бўлмайин, ўз ватанимдами ёки ўзга юртдами, уйланган ёки ёлғиз бўлaманми, хурсандчилик ёки ғам-қайғудами ҳаммасига қаноат қилиб, ҳаётимда Сенинг режанг амалга ошишини истайман.» Худовандга хизмат қилган кишилардан яна бири шундай деган эди: «Агар Исо Масиҳ Худо бўла туриб, менинг гуноҳларим учун, мени абадий ҳаётга эриштириш учун ўлган экан, унда ҳаётим давомида Унинг учун ҳар қандай қурбонликни беришга тайёрман. Шунда ҳам Унинг қилганларини тенглаша оладиган қурбонликни қила олмаган бўламан. »

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top