3:15

Ҳақиқий хизматкорлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Каломни вароқласангиз, у ерда жуда кўп кишилар ҳақида ёзилганини топасиз. Шулардан бири бу хизматкорлар. Исо Масиҳ пайтидаги хизматкорлар, ўз хўжайинларига уй ишларида, хонадонини бошқаришда, оғир-у, енгил меҳнатларда ёрдам беришган. Художўй кишиларнинг кўпчилиги худди хизматкорлардай бўлишган. Исо Масиҳ шундай дейди: «Орангизда ким катта бўлишни истаса сизларга хизматда бўлсин. Ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин.» Биз бошқалаларга хизмат қилиш орқали Худога хизмат қиламиз. Бугунги кунда хизматкордай бўлиш, унчалик қизиқ туюлмайди. Бугун ҳамма бошқалардан хизмат талаб қилади. Ҳамма қудратга, мол-мулкка, обрў ва бирор бир мансабга эришишни истайди. Исо Масиҳ назарда тутган буюклик, хизмат қилишга бориб тақалади

Narrator 2 Худованд бизнинг буюклигимизни, қанча одам бизга хизмат қилишига қараб эмас, биз қанча одамга хизмат қилишимизга қараб, белгилайди. Исо Масиҳнинг шогирдлари ҳам Осмон Шоҳлигида ким энг ҳурматли жойга лойиқ деб баҳслашишган эди. Мана бугун ҳам, 2,000 йил ўтгач, Худонинг фарзандлари жой, обрў учун пойга уюштиришган. Сизнинг қандай инсон эканлигингизни, инсонлар қилган ишларингиздан билиб олади. Қандай хизмат қилишингиз эса, сизнинг Худованд йўлида қанчалик улғайганлигингизни кўрсатади. Исо Масиҳ ҳақида ўйланг. У нима қилган, қандай яшаган эди? У хизмат қилишни бошлагандан, Худо хушхабарини одамларга эълон қилиб, унинг олдига келган ҳар турли касаллик ва дармонсизликдан азоб чеккан кишиларни шифолади.

Narrator 1 Уларга ўргатди, шифолади, қорниларини тўйғазди. Шогирдлари билан бирга юрар экан, уларни турли хавфдан ҳимоя қилди. У ҳақида шундай ёзилган: «У сўз билан ёмон руҳларни қувиб чиқарди, дардга йўлиққанларнинг ҳаммасини соғайтирди. Шу тариқа Ишаъё пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо келди.«У бизнинг касалликларимизни кўтарди. Дардларимизни эса Ўзи чекди». Ҳақиқий хизматкорлар доимо хизмат қилишга тайёр бўладилар. Ҳақиқий хизматкорлар ўз вақтини турли ишлар билан банд қилиб ташламайди. Улар доимо ёрдам учун вақт топади. Айтилган пайтда, хизмат қилиш учун, ишга киришади. Калом хизматкорни аскарга қиёслайди: «Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди.»

Narrator 2 Фақат ўзингизга қулай бўлган пайтда хизмат қилсангиз, демак, ҳақиқий хизматкор эмассиз. Ҳақиқий хизматкорлар, ҳатто унга ноқулай пайтда бўлса ҳам, керакли ишни қилади. Худо сизни истаган пайтида, чақириши мумкинми? У режаларингизни барбод қилса ҳам, аччиқланмайсизми? Хизматкор сифатида сиз, қачон ва қаерда хизмат қилишингизни танлай олмайсиз. Хизматкор бўлиш бу – жадвалингизни назорат қилишни Худога топшириш ва Худога ҳар қачон режаларни ўзгартиришга йўл қўйишдир. Қайси замонда олиб қарасангиз ҳам, хизматкорлар доимо хўжайиннинг янги буйруғини кутиб, хизматга шай бўлиб туришган. Улар дам олиш, вақтларини ўзлари билгандай сарфлаш, деган нарсаларни билишмаган. Уларнинг вақти хўжайинларга тегишли бўлган. www.najot.com сайти сизга чин маънода Худо назарида буюк бўлишни ўргатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top