MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз Муқаддас Каломда ёзилган халқлар отаси деб ном олган Иброҳим пайғамбарнинг ҳаёти ҳақида жуда яхши биласиз. Суҳбатларимизда унинг ҳаётига, Худо билан муносабатига ва хатоларига тегишли маълумотларни олгансиз. Бироқ бугун сизнинг эътиборингизга тақдим қиладиган маълумотимиз аввалгиларига мутлақо ўхшамайди. Бугун биз унинг руҳий ҳаёти ёки Худо билан муносабатига эмас, келиб чиқишига диққатингизни қаратмоқчимиз. Яқинда археологларнинг иши билан боғлиқ бир қизиқ манбаага кўзим тушиб қолди. Унда ёзилишича археолог ва профессор Паоло Митей 1964 йили Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган баланд тепаликлар билан қизиқиб, ўша ерда изланишлар олиб борган.

Narrator 2 Изланишлар натижасида қадим тарихда гуллаб яшнаган Шумерлар Империясининг маркази бўлган шаҳарни топишган. Бу шаҳар ичидан эса, Муқаддас Каломга боғлиқ бўлган ҳақиқатларни топишди. Шаҳарда эрамиздан аввалги 16-15 асрларда ёки ундан ҳам олдинроқ ҳукмронлик қилган шоҳ Ибр ҳақида маълумотлар бор. Қизиғи шундаки, бу шоҳ Нуҳ пайғамбарнинг чевараси бўлиб, Иброҳим пайғамбарнинг бобокалони бўлади. Ибрдан то Иброҳим пайғамбарнинг отаси Тераҳгача жуда кўп авлод ўтган. Каломда бу ҳақида шундай маълумот берилади: «Ибр ўттиз тўрт ёшида Фалаж исмли ўғил кўрди. Фалаж … Рағу исмли ўғил кўрди. Рағу… Саруғ исмли ўғил кўрди. Саруғ ўттиз ёшида Наҳўр исмли ўғил кўрди. Наҳўр йигирма тўққиз ёшида Тераҳ исмли ўғил кўрди. Тераҳ етмиш йил яшаб, Ибром, Наҳўр ва Ҳарон исмли ўғилларни кўрди.» (Ибт 11: 16-26).

Narrator 1 Бу Муқаддас Каломда ёзилган маълумот. Ўша йўқолган шаҳардан топилган қўлёзмаларга кўра Ибрнинг чиндан ҳам икки ўғли борлиги улар отасига сарой ички ва ташқи ишларида ёрдам берганлари ҳақида ёзилган. Ундан ташқари Ибр шоҳи Нуҳнинг авлоди эканлиги рост бўлса, Ибрнинг Иброҳим пайғамбарнинг бобокалони бўлгани ҳам рост. Агар Муқаддас Каломни синчиклаб ўқиган бўлсангиз, Иброҳим пайғамбарнинг жуда ҳам бой бўлганини кўрасиз. У шоҳ авлодига тўғридан – тўғри боғлиқ эканини шундан ҳам билса бўлади. Ундан ташқари Иброҳимнинг отаси Тераҳнинг ота-бобоси ҳақида Каломда тўлиқ маълумот берилмаган. Шоҳнинг авлодлари сифатида шаҳар вайрон бўлгач, бошқа шаҳарларга кетган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Narrator 2 Бир пайтлар Тераҳнинг ота-бобоси Ур шаҳрига кўчиб келган, фарзандлари туғилгач Тераҳ яна Канъонийларнинг Ҳорон шаҳрига кўчиб борди. Бу эски қон тортган жойига кўчиб бориш дейилади. Муқаддас Каломда келтирилган исмлар йўқолган шаҳар ҳаробалари орасидан топилган ёзувлар ичида ҳам учрайди. Масалан, Иброҳим, Эсов, Шоул, Довуд, Исроил ва Исмоил. Манбааларга кўра бу шаҳар минг йилларча гуллаб яшнаган ва ўз қудратини йўқотмаган. Шунга кўра бу шаҳар одамлари Иброҳим пайғамбар ҳақида ҳам билган деган ҳулосага келамиз. Акс ҳолда, қўлёзмаларда топилган исмлар воқеалари билан айнан Муқаддас Каломники билан бир хил бўлмаган бўларди. Азизлар шу ва шунга ўхшаш қизиқарли маълумотларни шубҳасиз фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top