Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун ҳакамлар даврида яшаб ўтган бир шахс Ўтинёл ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Ўтниёл ҳақида суҳбатимизни бошлашдан олдин, унинг кимлиги ҳақида бироз маълумот берсак. Ўтниёл Яҳудо қабиласининг оқсоқолларидан бири бўлган Холибнинг жияни, аниқроғи, Ханаз исмли кенжа укасининг ўғли эди. Холибнинг кимлигини биласизми!? У ўша Канъонга юборилган 12 айғоқчилардан машҳур иккитасининг бири эди. Улардан бири Ëшуа, иккинчиси Холиб бўлган. Ўтниёл эса ўша, Худовандга қаттиқ ишонган Холибнинг жияни эди. Оиладагиларнинг бир бирига таъсири кучли бўлади. Муқаддас Каломда ёзилганларидан Ўтниёлдаги Худога бўлган ишонч, Худога интилиш, итоаткорлик оиласи туфайли деб ўйлаш мумкин. Келинг у ҳақида тўлиқ фикрга эга бўлиш учун Каломни вароқлаймиз.
Narrator 2 «У ердан Яҳудо одамлари Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират-сафар эди. Шунда Холиб: «Хира-сафарга хужум қилиб қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман» -деди. Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди.»(Ҳак 1:11-13). Мана шу оятлардан Ўтниёлнинг Худованд амрига қачалик астойдил киришганини билсак бўлади. Ëшуанинг ўлимидан олдин, Худованд у орқали халққа, ўзга халқларни Канъондан қувиб чиқариши тўхтатмасликни, Худованд ваъда қилган ерларни жанг қилиб олишни буюрганди. Ўтниёл эса бу ишга астойдил киришди. Ëшуанинг ўлимидан сўнг, Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳ ишлар қилар эди. Улар ўз Эгаси Худони эсларидан чиқариб қўйиб, Баал ва Ашеранинг тасвирларига сиғинишни бошлашди.
Narrator 1 Ҳар доим бўлиб келганидек, бошқарувчиси, Худованди эслатиб турадиган одам бўлмаган Исроил халқи яна аҳмоқларча, ўзга халқ Худоларига сиғиниб кетишди. Каломда Худованд Ўтниёлнинг саҳнага чиқишини шундай тасвирлайди: «Бундан ғазабланган Эгамиз улари Орам-наҳрайим шоҳи Кушонриштамга тобе қилиб қўйди. Улар саккиз йил давомида Кушонриштамнинг хизматида бўлишди. Аммо Исроил халқи Эгамизга илтижо қилгач, Эгамиз уларга қутқарувчи қилиб Ўтниёлни юборди. Ўтниёл Холибнинг жияни, аниқроғи, кенжа укаси Ханазнинг ўғли эди. Эгамизнинг руҳи Ўтниёлни қамраб олди. Ўтниёл Исроил халқига ҳакам бўлди. Ўтниёл Месопотамия шоҳи Кушонриштамга қарши жанг қилиб, уни енгди, чунки Эгамиз шоҳни унинг қўлига берган эди. Шундан кейин юртда қирқ йил тинчлик, осойишалик бўлди» (Ҳак 3:8-11).
Narrator 2 Ўтниёл Худованд танлаган ҳакам эди. Худованд кимнидир Ўз ишини бажаришга танлар экан, биринчи бўлиб, унинг юрагига қарайди. Ўтниёлнинг юраги Худога интилишини, Худовандга садоқатли ва итоатли эканини унинг қилган ишлари билдириб турарди. Унинг Худовандга хизмат қилишида ҳеч қандай нотўғри фикр ёки бирор юксакроқ даражани кўзлаш каби фикрлар бўлмаган. У ўзга халқларга қарши жанг қилганда, унинг юрагида фақат Худонинг амри бор эди холос. Мана шундай пок дил эгаси бўлган Ўтниёл Исроил халқини Месопотамия шоҳидан қутқарди. У жуда ажойиб ва алоҳида қобилият ёки муҳим шахс бўлмаган. Ундай кишилар ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимиз ёрдамга шай.